"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ

Mirjalol Normatov
22 ноя 2024
Хавьер Маскерано "Интер Майами"нинг янги бош мураббийига айланади.

Америка клуби айни дамда бу борадаги ҳужжатларни тайёрламоқда, аргентиналик мутахассис клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаши кутилмоқда.

Энди Хавьер Маскерано Аргентина U20 термаси бош мураббийлигидан кетади. Бунга қадар "Интер Майами"да Херардо Мартино иш олиб бораётганди ва шахсий сабабларга кўра истеъфога чиққанди.

Маскерано ва Лео Месси "Барселона" ва Аргентина термасида бирга ўйнаган. Айни дамда "Интер Майами"да  Луис Суарес, Сержи Бускетс ва Жорди Альба каби "Барселона"нинг собиқ футболчилари бор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/CLMerlo