

"Tuttosport" хабарига кўра, "Интер" Жиру билан келишиб олган. Франциялик форвард ушбу мавсум якунланганидан кейин "аристократлар" таркибини эркин агент сифатида тарк этади ва Милан клуби билан 2+1 кўринишидаги шартномага имзо чекади.
Ушбу мавсумда 33 ёшли Жиру "Челси" таркибида 9 ўйинда қатнашди ва 2 гол урди.



