"Интер" "Бавария" дарвозабони трансферини ҳал қилди

Sherzod Nurmatov
5 авг 2023, 14:40
Томонлар ҳаммасини келишиб олишди.

"Интер" "Бавария" посбони Ян Зоммернинг трансфери борасида келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Битим суммаси 6 миллион еврони ташкил қилади. Тез орада футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг "нерадзурри" билан шартнома имзолайди.

34 ёшли швейцариялик "Интер"да 52,5 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган Андре Онан ўрнини эгаллайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano