"Интер" асосий футболчиси билан келиша олмаяпти

Mirjalol Normatov
31 мар 2022, 01:22
"Интер" ёзда Иван Перишич билан хайрлашиши мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, итальян клуби футболчи билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Хорватиялик ярим ҳимоячига клуб таклиф қилаётган маош маъқул эмас. Агарда томонлар келишувга эриша олмаса, ёзда Перишич эркин агент сифатида клубдан кетиши мумкин.

Ушбу мавсумда 33 ёшли Перишич "Интер" таркибида 38 ўйинда қатнашиб, 5 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›