

Италиянинг "Интер" клуби ярим ҳимоячи Артуро Видални трансферга қўйди. Ҳозирча ҳеч қайси жамоа "нерадзуррилар" билан расмий музокара олиб бормаган. Видалга "Фламенго" ва "Бока Хуниорс" қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи ўтган мавсум А Серияда 23 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этди.



