

"Нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи 30 ёшли инглиз футболчисини ўз жамоасида кўрмоқчи.
Форвард жорий мавсум "Бёрнли" сафида АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
Жей Родригес фаолияти давомида "Бёрнли"дан ташқари "Стерлинг Альбион", "Барнсли", "Саутгемптон" ва "Вест Бромвич" клубларида ўйнаган.



