Иномов билан Жўрабоев «Сурхон»да

Narzulla Saydullayev
23 фев 2018
Термизликлар сафига янги футболчиларнинг ўтиши давом этмоқда.

Бош мураббий Дилшод Нуралиев таркибни кучайтириш мақсадида икки тажрибали ҳимоячини ўз жамоасига таклиф этди. Булар - Ислом Иномов ва Обид Жўрабоевдир. 

Ишқибозларга яхши маълумки, Иномов бунга қадар «Андижон»нинг Тошкентдаги йиғинида иштирок этиб келаётганди. Аммо у «бургутлар» билан айрим масалаларда келиша олмаган кўринади.

Обид Жўрабоев эса Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасида шуғулланиб юрганди. Аммо футболчи ҳозирда «Сурхон»да эканлигини айтиш лозим.

Маълумот учун, термизликлар ҳозирда ўқув-йиғин машғулотларини пойтахтда олиб бормоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia