Иньеста МЛС клублари таклифини рад этди

28 дек 2019, 23:25
Испаниялик футболчи Японияда қолишга қарор қилган.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "Виссел Кобе" жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста МЛСнинг бир қатор клублари қизиқишларига сабаб бўлган. Айтишларича, 35 ёшли футболчи океанортининг 3 клуби таклифини рад қилиб, Японияда қолишга қарор қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Иньеста олдинроқ аргентинанинг "Эстудиантес" клуби таклифини ҳам қабул қилмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo