Иньеста Мессидан кейин “Барселона”даги энг кўп маош оладиган футболчига айланади

13 дек 2013, 11:39
“Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста, жамоаси билан янги шартнома бўйича музокараларни кўнгилдагидек якунлади.

Ярим ҳимоячи каталонияликлар билан шартномани 5 йилга узайтирди. Янги шартнома 2020 йилга қадар давом этади, деб хабар беради Football Espana.

Шартномага кўра, Иньестанинг маоши йилига тахминан 10-11 миллион еврони ташкил этади. Шундай қилиб у, Мессидан кейин “Барселона”даги энг кўп маош оладиган футболчига айланади.

Янги шартнома ҳақида расмий хабар 2013 йилнинг якунига қадар маълум қилинади.


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›