
“Ҳозирда мени бу масала қизиқтирмаяпти. Агар икки томон бир-бирини яхши тушунса, ҳеч қандай муаммо юз бермайди. “Барселона” – менинг оилам, мен унинг мусобақа жадвалидаги ўрнига бефарқ эмасман. Ҳаётда пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Вақти келса клуб билан шартномани узайтираман”, - дея таъкидлади Иньеста.