Инчеон-2014. Сардорбек Дўсмуродовда ҳам бронза! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Narzulla Saydullayev
26 сен 2014
Инчеон шаҳрида ўтказилаётган 17-Осиё ўйинларидаги бронза медалларимиз сони 8 тага етди.
Ҳозиргина ушбу бронза медалини оғир атлетиканинг 105 кг.гача бўлган спортчилар баҳсида Сардорбек Дўсмуродов қўлга киритди.

21 ёшли ҳамюртимиз даст кўтаришда 170, силтаб кўтаришда 221, икки курашда 391 кг. натижа қайд этди. Ушбу вазн тоифасида ғолиблик хитлойлик Же Янгга насиб этди. Унинг умумий натижаси 403 кг. бўлди. Кумуш медалга кореялик Ким Мин Жаэ умумий 397 кг. тошни ўзига бўйсундириб сазовор бўлди.











Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com