Иммобиле ва Дармиан Хорватияга қарши ўйнай олишмайди
Narzulla Saydullayev
29 мар 2015, 12:27
Италия терма жамоаси аъзолари Чиро Иммобиле ва Маттео Дармиан Евро-2016 саралаши доирасидаги Хорватияга қарши баҳсда иштирок эта олишмайди.
Сабаби Болгарияга қарши баҳсда иккала футболчи навбатдаги огоҳлантиришни олишди. Бу эса ўйинчиларнинг кейинги ўйинга дисквалификация қилинганини англатади.