Иммобиле "Лацио"да қолади

13 июн 2020, 23:50
"Лацио" етакчиси Чиро Иммобиле Рим клуби билан ҳамкорлик муддатини узайтиришга рози бўлган.

Бу ҳақида Il Tempo нашри маълум қилди. Таъкидланишича, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик битими 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирилади ва Иммобиленинг маоши 4 млн евро қилиб белгиланади. Маълумот учун, италиялик форварднинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойида ниҳоясига етиши керак. У "бургутлар" таркибига 2016 йилда келиб қўшилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Il Tempo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›