UZ

Сўнгги янгиликлар

02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  2 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  1 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  3 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 00:03"Алавес" — "Реал". Таркиблар маълум  11 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  17 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

"Imkon Plus" тақдим этади, "Odil Cup - 2016" Янгиликлар

"Imkon Plus" тақдим этади, "Odil Cup - 2016"

Эртага Наманган шаҳрида 2002 ва 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида футбол фестивали старт олади.

Одил Аҳмедов билан реклама шартномасини имзолаган "Imkon Plus" компанияси бош ҳомийлигида ўтказиладиган мусобақада жами 8та жамоа иштирок этади.

"Championat.asia", Наманган вилояти футбол федерацияси ва "Навбаҳор" клубининг амалий ёрдамлари билан ташкил этилаётган мусобақа, Наманган ВФФ қошидаги сунъий майдонда бўлиб ўтади.

Мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимларида Одил Аҳмедов ҳамда унинг оиласи иштирок этади. Шунингдек, "Навбаҳор" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар ҳар турнинг энг яхши футболчиларини аниқлашда бизга ёрдам берадилар.

"Zizi" савдо белгиси ҳомийлиги остида, ҳар бир учрашувда ажралиб турган икки нафардан футболчилар юлдузлар дастхати туширилган футбол тўпларига эга чиқадилар.

Турнир якунида, барча жамоаларга кубок ва медаллар тақдим этилади.



2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар:
"Навбаҳор" (Наманган)
"Нефтчи" (Фарғона)
"Косонсой" (Косонсой)
БЎСМ-1 (Наманган)

2004 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоалар:
"Навбаҳор" (Наманган)
"Asia" (Андижон)
"Истиқлол" (Фарғона)
"Баркамол" (Наманган)


3 ИЮНЬ. 1-ТУР.
2004 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги учрашувлар

08:00. “Баркамол” – “Asia”
09:30. “Навбаҳор” – “Истиқлол”

2002 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги учрашувлар
17:00. “Косонсой” – “Нефтчи”
18:30. “Навбаҳор” – “БЎСМ-1”

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика