UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти  0 17:51#Matchday: Манчестерда АПЛ ва А Серия пешқадамлари тўқнашуви, "Тоттенхэм" Мадридда имтиҳон топширади (превью)   0 17:42Агар Роналду гол урса...  9 17:40Тошкент шаҳар иккинчи лигаси ҳал қилувчи босқичга кирди  1 17:36Olamsport: Нурмагомедов йил охирида Фергюсон билан жанг қилмоқчи, Истомин Стокгольмдаги турнирда илк давра ўйинини ўтказди  0 17:34Олий Лига, Ёшлар Лигаси ҳамда Биринчи Лига дисквалификациялари  0 17:29“Сўғдиёна” - “Металлург” ўйин вақти маълум  0 17:17ЖЧ-2018 саралаши. Плей-оффда Италия Швеция билан ўйнайдиган бўлди  13 17:08Футзал. Ўзбекистон термаси Қирғизистонни мағлуб этди ва гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  10 17:07"Манчестер Сити"нинг машғулотидан фотогалерея  5 16:54Бу дахшат! Германия тўртинчи дивизиони ўйинига қанча мухлис келди? ФОТО   11 16:44ЎФФ Қатар билан меморандум имзолади  15 16:42Зоҳир Пиримов: “ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш биз учун мушкул вазифа”  4 16:42ЎФФ матбуот хизмати Рўзиқул Бердиев ҳақидаги хабарга изоҳ берди  65 16:34Аллегри: "Ювентус"да ҳеч қандай инқироз йўқ"  0

Илҳом Шомуродовнинг оёғига гипс қўйилди Янгиликлар

Илҳом Шомуродовнинг оёғига гипс қўйилди

Минг афсуски, "Насаф" жамоасининг кейинги пайтларда бирин кетин ўйинчилари сафдан чиқа бошлади.
Бугун моҳир ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов ўйинда жароҳат олиб ўйинни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Ҳозирги кунда жамоанинг жароҳатлари туфайли беш нафар ўйинчиси вақтинчалик сафдан чиққан бўлса, бугун уларнинг сафига Илҳом Шомуродов ҳам қўшилди.

Бизга маълум бўлишича Илҳом Шомуродов стадиондан тўғри касалхонага жўнатилган ва у ерда унинг оёғига шифокорлар гипс қўйишган. Илҳомнинг оёқ суякларига шикаст етмаган, балки оёғининг пайларига шикаст етган бўлиши мумкин. Уни 19-турда "Пахтакор" жамоасига қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги аниқ. Аммо жамоа шифокорларининг саи ҳаракатлари билан у Ўзбекистон Кубоги финалигача соғайиб кетиши мумкинлиги эҳтимоли бор.

Бугун яна маълум бўлдики, жамоамизнинг ёш ва иқтидорли ҳимоячиларидан Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик пайти жароҳат олган шунинг учун у бугун майдонга туша олмади. Унинг ҳам Кубок финалигача соғайиб ўз жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда, аммо у ҳам "Пахтакор" билан бўладиган ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Мана шундай жароҳатлар туфайли бугун жамоанинг ўйини кўнгилдагидек чиқмади. Айниқса Шоҳруҳ Гадоев ва Шуҳрат Муҳаммадиевларнинг ўрни учрашувда жуда билинди. Бу албатта гувоҳ бўлганингиздек ўйин натижасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

"Насаф" жамоаси жароҳатлар исканжасида қолди. Ушбу ҳолат кейинги ўйинларга жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин, зеро ушбу ўйинчилар жамоа ютуқларига жуда катта ёрдам беришаётган эдилар.

Наилож умид қиламизки, жамоа мураббийлар штаби ушбу вазиятдан ҳам чиқиб кетиш чораларини топишади. Олдимизда яна муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Жароҳат олган ўйинчиларни тезроқ соғайишиб, майдонга қайтишларини интизорлик билан кутиб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  249
Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар
Бугун олий лигада 24-тур учрашувларининг яна учтаси бўлиб ўтди.  189
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  107
Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Хетафе" –...  118
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: