UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Бензема "Реал" совға қилган машинада аварияга учради (фото)  0 15:20Olamsport: Шевченко Лондондаги оқшомда ғалаба қозонди, "Улкан тож" ғолиби Тошкент Опен турнирида иштирок этади  0 15:07Биринчи лига. "Нурафшон" Тошкентга кела олмади  5 15:05Бугун қайси учрашувлар трансляция қилинади? (Setanta Sport, Спорт ТВ, Футбол ТВ)  8 14:57"Пахтакор" - "Машъал". Учрашув превьюси  6 14:51"Сампдория" – "Милан". Таркиблар маълум  9 14:49Камол Сойдере қайси клубга мухлислик қилишини биласизми? (фото)  13 14:43ВИДЕО. "Металлург" - "Қўқон-1912" 3:0  2 14:33Баҳс-мунозара. Чемпионатни қайси жамоа юқорироқ ўринда тугатади - "Пахтакор"ми ё "Бунёдкор"?  41 13:57Озилга Италия клуби қизиқиш билдирмоқда. Аммо бу "Ювентус" эмас  7 13:4611 та сариқ, 5 та қизил карточка. 3 та гол ва 2та пенальти. "Бешиктош" - "Фенербахче" (видео)  9 13:373та голнинг 2тасини "Жирона" урди, аммо "Барселона" ғалаба қозонди (видео)  15 13:08"Барселона"га ўтолмаган Коутиньо жаримадан чиройли гол урди. "Лестер Сити" - "Ливерпуль" (видео)  10 12:48Учрашувга Диего Коста ташриф буюрди, баҳсда тўсин ва устунлар ишга киришди. "Атлетико" - "Севилья" (видео)  6 12:28"Реал" "Алавес" дарвозасига 21та зарба бериб 2та гол урди (видео)  17

01 дек 10:50
Янгиликлар

Илҳом Қурбонов: "Мифтахуддиновнинг "Астана"га кетиши албатта "Машъал" учун катта йўқотишдир"

Жорий мавсум "Машъал" клуби мураббийлар штабида бош мураббий Александр Хомяковга яқиндан ёрдам берган Марат Мифтахуддинов келгуси фаолиятини қўшни Қозоғистонда давом эттиришга қарор қилди.
Шу боис газчилар мутахассис билан хайрлашишга мажбур бўлди. Марат Валентиновичнинг Муборакдан кетиши хусусида "Машъал" ФК ижрочи директори Илҳом Қурбонов шундай деди.

- Очиғини айтганда, Марат Валентинович билан ҳамкорликни келгуси йилда ҳам давом эттиришни истаган эдик. Чунки Мифтахуддинов тажрибали мураббий. У билан бир мавсум ишлаб, бир-биримизни анча яхши тушуниб олгандик. Аммо қанчалик оғир бўлмасин, мутахассис кейинги тақдирини "Астана" билан боғлашни хоҳлади.

- Мифтахуддинов кўп йиллардан буён Вадим Абрамов билан ишлаб келади. Карленович янги жамоасига уни ҳам таклиф этди ва Марат ака уни рад эта олмади. Нима ҳам дердик, бу  футбол! Унда шунақа холатлар ҳам учраб туради.

- Бир томондан Марат аканинг УЕФА жамоаси бўлмиш, "Астана"га ўтганидан хурсанд бўлдик. Сабаби ўзбек мураббийларининг хориж клубларида ишлаши ҳам мамлакатимиз футболи обрўсини янада оширади. Истардимки, Абрамов  Мифтахуддинов жуфтлигидан ташқари қолган мураббийларимиз ҳам чет элда клубларини бошқаришини.

- Шунинг учун ҳам Мифтахуддинов билан бир-биримизга келгусида омад тилаган холда, дўстона хайрлашдик.

- Марат ака ҳам клубни тарк этаётганида анча мослашиб қолганини, жамоа билан хайрлашиш оғир бўлаётганини таъкидлади. Бироқ мураббий ҳар қандай вазиятда ҳам доимо Вадим Абрамовнинг таклифини қабул қилади. Чунки улар илгари ҳам бирга ҳамкорлик қилишган. Астанага чақирганида ҳам йўқ дея олмади.

- Бўшаб қолган ўринга қайсидир мураббийни олиб келишимиз мумкин бўлади. Лекин ҳозирча бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрмадик. Қарашларимизга мос тушадиган мураббий топсак, албатта уни ёрдамчиликка таклиф этамиз. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  347
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: