UZ

Сўнгги янгиликлар

05:05АПЛ. "Лестер" - "Ньюкасл" 2:4  0 05:00Лига 1. "Ланс" - "Лилль" 0:3  0 01:57Франция. "Ланс"ни мағлуб этиш "Лилль" учун қийин бўлмади  7 01:55АПЛ. "Лестер" ўз майдонида ютқазиб қўйди!  21 00:45"Барселона"нинг аппеляцияси рад қилинди  8 00:15АПЛ. Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун 4 номзод маълум қилинди  4 23:59БАА. "Ҳатта" ва "Шаржа"да йирик ғалабалар, Ҳамдамовдан дебют гол  2 23:25Франция. Пешқадам 5-ўриндаги жамоа майдонига сафар уюштиради (асосий таркиблар)  5 23:07АПЛ. "Лестер" - "Ньюкасл". Асосий таркиблар маълум!  6 22:48Клопп: "Кучли тўртликка кира олмасак керак"  14 22:36"Манчестер Сити" ва "Челси" ЕЧЛ финалидаги ғолиблик учун футболчиларга қанча маблағ ажратгани маълум бўлди  11 22:13Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ”  14 22:12Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  7 21:56Илдар Сакаев: "Про лигада камроқ хато қилган жамоа керакли натижани қўлга киритмоқда"  2 21:54Акмал Саитқулов: "Трансфер таъқиқини олингани футболчиларга қўшимча руҳият бағишлади"  1

Илҳом Мўминжонов: "Фарғоналик мухлисларимиз дуо қилиб туришса, "Нефтчи" учун Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Фарғоналик мухлисларимиз дуо қилиб туришса, "Нефтчи" учун Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз"

Баҳор ва Наврўзи олам тантаналари футбол мавсумининг бошланишига уланиб кетди.

22 март куни Про лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 2021 йилги расмий мусобақалари старт олади. Шу муносабат билан «Нефтчи» футбол клуби бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов билан суҳбатлашдик.

– Жамоани йил бошида қабул қилиб олдингиз.Шу кунгача жамоа янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрганлиги ҳақида қисқача гапириб берсангиз.


– Жамоанинг биринчи йиғини Тошкентда бўлиб ўтди, шундан кейин январь ойининг ўрталарида иккинчи йиғин Фарғонада ўтказилиб, жамоа «Ҳоким Кубоги» мусобақасида иштирок этди. Турнир якунлангач февралда яна Тошкентга қайтдик. Ҳозирги кунда эса охирги тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқдамиз. Хуллас, йиғинларга келадиган бўлсак, кўп футболчиларни жалб қилиб,кўрикдан ўтказдик. Уларнинг ичидан ўзимнинг тактик схемамга мос келган ўйинчиларни танладим. Бугунги кунда 25 та футболчи рўйҳатга киритилди. Ўйлайманки, бу йиғинлардан кўнглим тўлди.

– «Навбаҳор» клубини бошқарган пайтда бу жамоани Суперлиганинг энг пешқадам клублари сафига олиб чиққан эдингиз. Фарғоналик футбол мухлислари ҳам буни ҳамон эслаб юришади. Илҳомжон Ибрагимжанович ўша ибратли ишни Про лигада ҳам намойиш этса керак, деган фикр билдиришмоқда. Бунга нима дейсиз?


– «Навбаҳор»га келадиган бўлсак, бу жамоада икки мавсум мобайнида фаолият олиб бордим ва ажойиб натижага эришдим деб ўйлайман. Мураббийлар штаби билан яйраб, қувнаб ишладик. «Навбаҳор»да қилинган ибратли ишларни «Нефтчи»да ҳам амалга оширамиз. Ўйлайманки, бу йилги Про лига осон бўлмайди. Чунки рақобат кучайиб ётибди. Фарғоналик мухлисларимиз дуо қилиб туришса, «Навбаҳор»даги ғолибона ўйинларимизни намойиш этиб, «Нефтчи» учун Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

– Про лигада 22 март куни янги мавсум мусобақаларини «Нефтчи» Тошкентнинг «Олимпик» жамоаси билан бошлаб беради. Футболчиларимиз бу жамоа билан пойтахтда бўлиб ўтган назорат учрашувида ғалаба қозониша олмаган. Орадан бироз вақт ўтди. Эндиликда ҳолат қалай?


– 22 март куни «Нефтчи» ва «Олимпик» баҳси Про лига чемпионатини очиб беради. Бу учрашувга эътибор жуда кучли. Чунки, беллашув бевосита телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилади. Яхши ўйин бўлади. «Олимпик» жамоасига энг кучли 18-20 ёшли терма жамоа аъзолари жалб қилинган. Уларнинг мақсадлари ҳам Суперлигага йўл олиш. Тўғри, бу жамоага февралда бўлиб ўтган назорат учрашувида ютқазиб қўйгандик. Лекин, бу ўртоқлик баҳси бўлганлиги боис биз футболчиларни ротация (алмаштириб-синаш) қилиб ўйнатдик. Шунинг учун йиғинлар мобайнида биз натижаларга қараганимиз йўқ. Мана шу 3 ой ичида олиб борган тайёргарлигимиз натижасини 22 март куни йигитларимиз ўз кучи билан кўрсатади, деган умиддаман.

– «Нефтчи»нинг асосий мақсади 2021 йилги мавсумда Суперлигага йўл олиш. Бу катта мақсадни амалга ошириш йўлида жамоага қандай имконият ва шароитлар яратиб берилган.


– Бу йил «Нефтчи»га ҳамма шароитлар яратиб берилган. Тошкент ва Фарғонадаги йиғинларимизда ҳамма имкониятларга эга бўлдик. Бунинг учун раҳбариятдан жуда жуда миннатдормиз. Жамоага керакли ўйинчиларни олдик. Мақсад битта – Суперлигага чиқиш. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун мураббийлар штаби билан фақат ғалаба учун астойдил меҳнат қиламиз.

– Янги мавсум олдидан мухлисларга тилакларингиз.


– Биласиз, «Нефтчи» жамоасининг мухлислари ўтган йилги ҳолатдан кейин 3 та ўйинга дисквалификация қилинган. Булардан 1 таси ўтиб бўлди. Ҳозирги кунда 2 та уй ўйинимизни мухлисларсиз ўтказишга мажбурмиз. Ҳа, мухлисларсиз қийин бўлади. Чунки, мухлислар билан ўйналганда футболчи ва мураббийларда адреналин (мадад) олиш турган гап. Энди мухлисларимиз фақат 5-турда «Хоразм» клубини қабул қилганимизда стадионда иштирок этишади.

Мухлисларга тилакларим шуки, ҳамиша «Нефтчи»ни қўллаб-қувватлашсин.Шу пайтгача «Нефтчи» Про лигага тушиб кетган бўлса ҳам фидойи мухлислари доимо бирга бўлишди.Мен ҳам буни сезиб турдим. Ўйлайманки,бу йил ҳам мухлисларимиз стадионни тўлдириб,сафар ўйинларимизга ҳам боришади. Чунки улар бизга далда бўлиб туришади.

Биз эса фақат мухлис учун ўйнаймиз. Шунинг учун, қадрдон мухлисларимиздан илтимос қилиб қоламан,ҳар бир ўйинимизни стадионга келиб,биз билан ҳамнафас бўлиб, йигитларимизни руҳан қўллаб-қувватлаб, мадад бериб туришса нур устига аъло нур бўларди.

Ҳаммаларига омад ва сиҳат-саломатлик тилайман.

 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+10   
21 мар 14:10:27
FC10
Олға Мўминжонов. Душманларга сабр.
+10   
21 мар 14:00:37
Алпомиш
Яхши сухбат булибди. Нефтчи мухлисларига, Муминжоновга, Нефтчи жамоасига ОМАД тилайман. Интервьюга гап йук, хар бир савол уринли, жавоб хам коникарли.
ОМАД.
+9   
21 мар 13:53:14
FC10
Мўминжонов Илхом Сизга қарши ёмон фикрларга қулоқ солманг Сиз махоратли кучли мураббийсиз Олға фақат Олға . Душманларга сабр. Омад Нефтчига. Омад Мўминжоновга.
+9   
21 мар 13:41:27
Равиш
Яхши истак, биз хамиша сизлар билан .Умид киламизки чиройли уйинларинг билан Нефтчи фанатларини яна стадионни тулдириб утиришига замин яратасизлар.Куплаб ишкибозлар стадионга уйин нима булади ? деб эмас ,бугун нечта гол урамиз деган орзу билан келишларини тилаймиз.Бу кунлар якин оллохим барчамизни узидан узгага мухтож килмасин.Барча барчаларингни янги кун Навруз байрами билан табриклайман.Согу саломат булинглар.
+8   
21 мар 13:28:04
Isroiljon Qosimov
Нефтчижонга ОМАД. Тезроқ ўша ШОНЛИ КУНЛАР қайтсин иншааллох
+7   
21 мар 15:35:03
Farruh Akramov
Илхом Мўминжоновга ва Нефтчига омад !!!!!!
Ичи қора ғаламусларга сабр
+7   
21 мар 15:32:51
Нурилло Азимов
Муминжонов хакидаги яхши фикрларга 100 фойиз кушиламан. Халк барибир Муминжоновни хурмат килади хаттоки Хоким бува хам Муминжонов хаклигини, кучли мураббий эканини тан олиб Нефтчига чакирди. НЕФТЧИГА ОМАД .
+7   
21 мар 15:22:05
☆Sadriddin☆
Айрим наманганлик мухлислар Илхом Мўминжонов ни чайнашни бас қилилар. Илхом Мўминжонов дан кейин қайси мураббий навбахорни 3- ўринга олиб чиқди?
+7   
21 мар 14:25:30
Алпомиш
FC10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олға Мўминжонов. Душманларга сабр.
Ха душманларга САБР тилайман. Ахир бугун байрам. Душманлар хам одамку, ичи коралик огир хасталик.
ОЛГА НЕФТЧИ ОЛГА МУМИНЖОНОВ.
+7   
21 мар 13:41:23
Neftchi N_1
Minus bosgan qoʻlingga ......
+7   
21 мар 13:35:29
Onlem
Duoyu salomdamiz intiqlik bilan kutyapmiz har qachongidan ham bu yil omad Neftchi.fk.
+6   
21 мар 15:23:21
☆Sadriddin☆
Олға Нефтчи
+6   
21 мар 15:17:30
Шухратжон Муйсинович
Олга йигитлар, Буюк чинорлар! Суперлига бизни кутгил, ва биз кайтамиз!
+6   
21 мар 15:08:37
S a n j a r.)))
Нефтчини улигиданам куркишасан хасадгуйлар! Про лигада юрсаям шийбат килишасан чунки сани жамоанг 50йилдаям Нефтчидака булолмаслигини ич-ичиндан хис килишасан ома тан олишмесан!!! Муминжонов босин газини бутун Фаргона сиз бн душманларизи олдида юзиз ёруг булсин!!! Олгааааааааааа Нефтчи!!!
+6   
21 мар 13:31:31
Ibrohimov&UTD
Sizlar xarakatni qililar biz Farg‘onalik muxlislar doimo dunyodamiz.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика