Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди

Omonjon To`xtamirzayev
29 июл 2024
Илгиз Танташев бошчилигидаги вакилларимиз Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги ўйинда ишлайди.

Хабарингиз бор, айни кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг футбол спорт тури доирасида Парагвай - Мали учрашувида Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз иш олиб боради. 

Мазкур баҳс 31 июль куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Илгиз Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради.

Вакилларимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: uzfhm