Илдар Сакаев: “Йигитлар характер кўрсатишди!”
29 апр 2015 20:12
Янгиликлар
Илдар Сакаев: “Йигитлар характер кўрсатишди!”
Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичидан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нефтчи” учрашуви якунлангач, мезбонлар устози ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Кубок ўйини худди бугунгидек кескин курашларга бой тарзда кечиши одатий ҳол. Бугун йигитлар ўз имкониятларини қай даражада эканлигини намойиш қилишди. Қолаверса, ўз характерларини ҳам кўрсата олишди.
- Ўйлайманки, характерни қолган баҳсларда ҳам намойиш қила олишади. Энг асосийси, футболчилар янада ўсишлари мумкинлигини исботлашди. Ва албатта бугун вазиятлардан фойдаланганимиз бизнинг ютуғимиз бўлди.
- “Нефтчи” бизни менсимасдими? Бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Рақибнинг ўйинига баҳо бера олмайман. Аниғи шуки, ҳар қандай жамоа ҳар бир учрашувга ғалаба мақсадида тушади. Жумладан биз ҳам!
- Мазкур ғалаба учун футболчиларга раҳмат дейман! Чунки улар бугун ўзларига юклатилган вазифани тўлақонли бажаришди - дейди Илдар Усманович.
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар