

Футболда майда деталлар бўлмайди ва эътиборсиз қолдирилган кичик нарса кўп нарсаларни ҳал қилиб юборишга қодир. Сарловҳага эътибор беринг, Ўзбекистондан икки кун кеч ўйнаган Таиланд, Ўзбекистондан икки кун кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлди. "Математикага ҳам тўғри келмайди-ку",- дейишингиз табиий. Лекин мантиққа мутлақо мос келади.
Гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўмон билан дуранг ўйнаган ва 4 очкони "тўрваси"га солиб қўйган Таиланд охирги турда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Бу ўйинда Масатада Иши аввалги ўйинда майдонга тушган 11 нафар шогирдининг барчасини алмаштирди ва захирага олиб қўйди. Саудия билан иккинчи таркиб 0:0 ўйнаб қўя қолди. Сих ҳам, кабоб ҳам куймади. Солиштириш учун эса қуйида таркибни кўришингиз мумкин.
Таиланднинг Ўмонга қарши асосий таркиби: Хаммаи, Миккельсон, Хемвибун, Дола, Бунматхан, Юйен, Пхал, Чамратсами, Сарачат, Помпан, Жайдед, Муэанта
Саудия Арабистони билан ўйинда илк дақиқалардан ҳаракат қилган футболчилар: Ануин, Бурират, Тхонгсонг, Праисуван, Чаннгом, Юйен, Чаренраттанапиром, Канитсрибампен, Каман, Вонггорн, Поеипимаи

Бу билан Таиланднинг япониялик устози Масатада Иши жамоанинг яримига дам берди ва қўшимча икки кун дам олиш имкониятини яратиб берди. Саудия Арабистони билан захирадан майдонга тушган фақат 3 нафар футболчи Ўмонга қарши тўлиқ ўйнаган.
Чамратсами - 90-дақиқада алмаштирилган
Жайдед - Тўлиқ ўйнаган
Помпан - 86-дақиқада алмаштирилган

Дейлик, Ўзбекистон ҳам Австралия билан ўйин олдидан 6 очкога эга бўлганида, Катанец захира таркибидан фойдаланиши мумкин эди. Умуман олганда энди бу аҳамиятсиз.



