Икарди навбатдаги баҳсда ҳам ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
23 фев 2019
"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллеттининг сўзларига кўра, ҳужумчи Мауро Икарди "Фиорентина"га қарши бўладиган А Сериянинг 25-тур баҳсида майдонга тушмайди.

"Кейта Бальде кундан-кунга ўзини яхши ҳис қилиб бормоқда, аммо яна бир неча кун кутишимиз керак. Икарди тез орада қайтади. Бошқа футболчилар "Фиорентина"га қарши баҳсда бизга ёрдам бера олади" - дейди Спаллетти.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг хотини Ванда Нара клубни танқид қилганди. Икарди бунга изоҳ беришни истамагани учун сардорлиқ боғичидан айрилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Inter.it