

Бу ҳақда "L’Obs" журналисти Абделла Бульма ўз твиттерида ёзиб қолдирди. Қайд этилишича, футболчи билан Дэвид Бекхэм клуби вакиллари музокараларни давом эттирмоқда. Игуаин ҳам "Ювентус"ни тарк этишга қарор қилган. Чунки жамоанинг янги бош мураббийи Андреа Пирло уни режаларига киритмаяпти.
Якунланган мавсумда 32 ёшли Игуаин "Ювентус" таркибида 44 ўйинда қатнашди ва 11 гол ҳамда 8 ассист қайд этди. Гонсалонинг туринликлар билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар давом этади.



