Игорь Шквирин "Днепр"нинг 30 йиллик юбилейида иштирок этади

Narzulla Saydullayev
10 окт 2013, 14:25
Украинанинг "Днепр" клуби бундан 30 йил муқаддам Собиқ Совет чемпионатида биринчи марта чемпион бўлганди.
Шу муносабат билан клуб фахрий футболчиларни йиғиб бу юбилейни нишонлашга қарор қилди.

12 октябрь куни "Днепр-Арена" ўйингоҳида бўлиб ўтадиган бу шоу учрашувида ҳамюртимиз Игорь Шквирин ҳам иштирок этади. Шквирин ўз вақтида "Днепр" шарафини ҳимоя қилганидан хабарингиз бор.

Шоу учрашувда Олег Протасов, Геннадий Литовченко, Владимир Лютий, Олег Таран, Евгений Шахов, Сергей Краковский, Валерий Городов, Алексей Чередник, Сергей Пучков каби собиқ "днепрчилар" қатнашишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›