UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  1 20:21U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 0:0 (матнли трансляция)  69 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  8 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4

Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” клуби ҳимматига баракалла! Янгиликлар

Игорь Шквирин бошчилигидаги “Олмалиқ” клуби ҳимматига баракалла!

Юртимиз футбол ишқибозларига маълумки, бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевга моддий ва маънавий ёрдам бериш бўйича айни пайтда акция давом этмоқда.
7 ноябрь куни Қарши шаҳридаги Марказий стадионда 23-Миллий чемпионатмизнинг сўнгги тур учрашуви “Насаф” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Шахсан мени қалбимни тўлқинлантириб юборган ҳодиса, ўтмишда ўзбек футболи юлдузига айланган, ҳозирги пайтда юртмизда таниқли ва тажрибали мураббийлардан бири – Игорь Шквирин бошчилик футбол жамоаси томонидан ўйинга ташриф буюрган Камолиддин Кенжаевга катта миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу моддий ёрдамни “Олмалиқ” футбол клуби номидан шахсан Игорь Анотолиевичнинг ўзи Камолиддин ўтирган автомобилга бориб, Камолиддин билан кўнгил сўрашиб ҳамда яхши тилаклар билдириб, топширди.

Бу воқеани кўриб, беихтиёр “ҳимматингизга баракалла дўстлар”, – деб юбордим.

Албатта, бундай бағри кенглик учун Игорь Анотолиевич бошчилик “Олмалиқ” футбол клубига барча воҳалик футбол ишқибозлари номидан каттадан-катта ташаккурлар изҳор этамиз.



Суратлар муаллифи Сардоржон Нуров.

Зиёдулла Сафаров “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз”
 акциясининг Қашқадарё вилояти бўйича ташкилотчиси,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика