UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20АПЛ. Де Брюйне Бекхэм билан тенглашиб олди  0 08:15АПЛ. "Брентфорд" - "Вулверхэмптон" 1:2  0 08:10Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Боруссия Д" 2:3  0 08:05“Ман Сити”нинг АПЛдаги 12 ўйинлик ғалабали серияси якунланди  0 08:00АПЛ. "Эвертон" - "Астон Вилла" 0:1  0 07:50Ибрагимович Мбаппега қайси клубга ўтиши кераклигини айтди  2 07:40Гвардиола: “Ливерпул”ни 40 очкога ортда қолдирмоқчи эдим, аммо …”  4 03:08Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  6 02:45А Серия. "Лацио" ва "Аталанта" нурсиз дурнг қайд этишди  0 00:40Ла Лига. "Севилья" ва "Селта" жанговар дуранг қайд этишди  4 00:35Ла Лига. "Атлетико" – "Валенсия". Суарес ва Феликс асосий таркибда  10 00:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Саутгемптон" билан дуранг ўйнади  15 00:13А Серия. "Лацио" – "Аталанта". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:05А Серия. Жеконинг сўнгги дақиқалардаги голи "Интер"га "Венеция" устидан ғалаба тақдим этди  8 00:00Хави Дембеле ҳақида: "У вазиятни жуда яхши тушуниб турибди. Ҳаммаси Усманнинг ўзига боғлиқ"  2

Игорь Сергеевга Россия, Польша, Жанубий Кореядан аниқ таклифлар бор Янгиликлар

Игорь Сергеевга Россия, Польша, Жанубий Кореядан аниқ таклифлар бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини қайси мамлакатда давом эттиради?

Якунланган мавсум "Тобол" сафида Қозоғистон чемпиони бўлган Игорь Сергеев айни пайтда эркин агент бўлиб турибди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Сергеевга Россиянинг "Химки" клуби жиддий қизиқиш билдирган. Бу борада аниқ маълумот олиш учун футболчининг агенти Рўзимурод Усмоновга мурожаат қилдик:

"Бугунги кунда Игорь Сергеевга "Химки" клубидан қизиқиш бўлаётгани рост, аммо бу вариантни фаворит танлов дейиш қийин. Ҳужумчига Польша ва Жанубий Корея клубларидан аниқ таклифлар бор. Қатар масаласида иш олиб борилмоқда. Тез орада энг мақбул вариантни танлаймиз", - дейди Сергеевнинг агенти championat.asia сайтига.

Маълумот учун, Сергеев Қозоғистон чемпионатида 11та гол уришга эришди. Тўпурарлар пойгасида ҳамюртимиз учинчи ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз Transfermarkt талқинига кўра, Қозоғистон чемпионатининг 2021 йил учун рамзий жамоасидан ўрин олди.

Қуйида Игорь Сергеевнинг 2021 йилдаги голлари жамланган видеони томоша қилиш мумкин: 



Рейтинг: +27   

Фикрлар

+8   
18 дек 15:20:57
ХОЖИ УСМОНОВ(андижон)
Ким нима деса десину УЗБ даги энг зур хужумчи шу бола
+7   
18 дек 15:50:07
Aziz Abdaliyevich
Голли вазиятда жой танлашда уста
+7   
18 дек 15:31:18
Fazliddin Usmonov
Tan olish kerak Igorda Dribling, himoyachini aldab ketish qobiliyati juda past, lekin unda gol sezish va joy tanlash qobiliyati juda yuqori. Haqiqiy 9 lik hujumchi.
+6   
18 дек 17:37:44
Abdurashidov Izzatbek
Shuncha negativlardan keyin ham o'zini yo'qotib qo'ymadi, irodasi baquvvat ekan gap yo'q!!!
+5   
18 дек 15:52:13
Бахтийор Ашуров
Яшавор Игоржон!
+4   
18 дек 17:20:08
BXZ BXZ
Сергеев яхши хужумчи ракиб химоячиларини хар доим босимда ушлаб туради ва голли вазиятга жойни яхши танлайди ва голлар уради . Яна иродаси хам кучли экан мухлисларнинг шундай босимларни енгиб у́тди .
+4   
18 дек 15:50:25
Бахтийор Ашуров
Chelsea andd Paxtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
yaxshi xujumchi Babayanni kasriga qoldi
Тўғри Игоржон яхши ҳужумчи.Сиз айтгандек Бабаяннинг касрига қолган эди.Лекин қоил шунчалик босимни ҳам,енгиб ўтиш ҳар кимга эмас!
+4   
18 дек 15:18:11
Mash'al(Muborak)
Яхши ҳужумчи, фақат Бабаян сабаб бўлиб халққа ёмон кўриниб қолган эди.
+3   
18 дек 15:49:49
UmiD_0701
Agar kelishuvlar amalga oshsa katta ehtimol bilan Qatarning Al ahli,Al Garafa, Al KHor,Qatar Sk,Al Sailiya shu clublardan biriga o'tishu mumkin.Xozirga faklyatini shu clublardan birida davom ettirgani eng maqul variant buladi.Chunnki moddiy taraflama ham o'zi uchun foyda ham O'zbekiston ga valyuta olib kiradi.
+3   
18 дек 15:41:29
Chelsea andd Paxtakor
yaxshi xujumchi Babayanni kasriga qoldi
+3   
18 дек 15:16:53
Baxtiyorzoda
Qatarga sur Igor. Soqqani bos
+2   
18 дек 16:39:25
Chelsea andd Paxtakor
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри Игоржон яхши ҳужумчи.Сиз айтгандек Бабаяннинг касрига қолган эди.Лекин қоил шунчалик босимни ҳам,енгиб ўтиш ҳар кимга эмас!
mayli lekin Babayan Babayan dimz lekn JCH ga en yaqin kegan murabbiy shu boʻsa kere
+2   
18 дек 15:53:54
UmiD_0701
Etmoqchi bo'ganim futbolchilarimiz arab jamoalariga o'tishi O'zbekiston iqtisodiyoti uchun foydali bo'ladi
+2   
18 дек 15:50:58
????????????????????????????
Qayerga borsengbxam Koreya bn Qatarga borma ular bizni furbolchilarni kushandasi sotib oladida zaxiraga mixlab qoyib oyinchini sindirib ortga qaytarvoradi senga maslaxatim Igorjon Rossiya yoki Polshani tanliyvur
+1   
18 дек 17:18:09
Бахтийор Ашуров
Chelsea andd Paxtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
mayli lekin Babayan Babayan dimz lekn JCH ga en yaqin kegan murabbiy shu boʻsa kere
Йўқ Бабаян гуруҳда тўртинчи бўлди.Энг яқин келган Қосимов.Масқарабоздан қолган жамоа билан плей офф да иорданияга пахтакор стодионида чироқлар ўчган кеча пеналтелар серясида ютқазган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика