Игорь Сергеев: "Биринчи таймда омад етишмади"

Narzulla Saydullayev
12 мар 2019
ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" (1:0) учрашувидан кейин Игорь Сергеев микст зонада ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин бўлди. Стадионга жуда кўп мухлис келди. Жуда хурсандмиз. Барча йигитлар мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажаришди", - дейди Игорь Сергеев.

- Биринчи таймда гол уриш учун нима етишмади?
- Омад етишмади. Шерикларим барчасини тўғри қилишди, шунчаки биринчи бўлимда тўп дарвозага киришни истамади. Ноаниқ зарбалар, дарвоза устуни.


Жасур Асланов ёзиб олди



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia