UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50"Андижон" - "Насаф": Жамоалар стадионга етиб келишди  12 15:41Бугун футбол. "Андижон" - "Насаф"  7 15:37"Андижон" - "Насаф": "Соғлом Авлод" стадионидан эксклюзив суратлар жамланмаси  38 15:15Моуринью: "Мессини бир киши тўхтата олмайди"  4 15:00Европа Чемпионлар лигасида ниҳоят адолат тантана қилди  12 14:51Қизиқ! Месси АПЛнинг кучли 6 жамоасидан фақат "Ливерпуль"га гол урмаган экан  68 14:25Роналду "Ювентус"ни тарк этмоқчи  51 14:13Бугун 16:00да Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади  11 14:09Чемпионлар лигаси. Ярим финал баҳслари қачон ўтказилади?  48 14:00Шота Арвеладзе: "Футболчилар ишга профессионал тарзда муносабатда"  18 13:52"Ливерпуль"нинг янги формаси тақдим этилди  4 13:40"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм". Энг паст баҳо "Сити" футболчисига қўйилди  18 13:32Ван Дейк: "Месси - дунёнинг энг яхши футболчиси, "Ливерпуль"га қийин бўлади"  15 13:12Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларидан эксклюзив суратлар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 13:09Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив"  26

"Ифтихор": Кеча, бугун, эртага Янгиликлар

"Ифтихор": Кеча, бугун, эртага

Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда “миллионлар ўйини” бўлмиш – футбол кенг кўламда ривожланмоқда, гуллаб яшнамоқда, десак муболаға бўлмайди.

Шу кунга қадар юртимизда бир қатор футбол мактаблари, футбол академиялари ташкил этилди.

Хусусан, Фарғона вилоятида кўплар футбол клуби фаолиятини бошлади. Бугунги кунда Про-лига “А” гуруҳида вилоятимиздан учта жамоанинг қатнашаётгани бунга мисол бўла олади.

Ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларни маънан етук, жисмонан соғлом бўлиб камол топишларига қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 2017 йил 11 март куни Ўзбекистон ёшлари шарафини вилоят, республика ва халқаро турнирларда муносиб ҳимоя қилиш мақсадида “Ифтихор ПФК” футбол клуби ташкил этилганди. Қисқа фурсат ичида ушбу жамоа ўз мухлисларига эга бўлди. Озми-кўпми, ўзбек футболига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугунги мақоламизда “Ифтихор” жамоаси ҳақида сўз юритамиз.

Кеча
Олтиариқ футболи тарихи узоқларга бориб тақалади. Ушбу тумандан буюк (етук) футболчилар етишиб чиққан. Олтиариқ халкини миллионлар уйинидан баҳраманд бўлишига ва туманда катта футболни ривожланишига ўз куч ғайратини аямай меҳнат қилган, бир сўз билан айтганда, туман футболининг тамал тошини Алишер Бозорбоев қўйган десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, “Нефтяник” (ҳозирги “Нефтчи”) ва “Пахтакор” клубларида тўп сурган ва мухлислар меҳрини қозонган Виктор Варюхин ҳам Олтиариқ футбол мактаби тарбияланувчиси саналади.

Катта стажга эга футбол ихлосмандлари олтиариқлик бўлган - Геннадий Писарев, Фозилжон Ҳайитов, Тоҳир Раҳимов, Рафааэль Гаффаров, Бахтиёржон Қаҳрамонов, Турсунали Сотволдиев ва Мухторали Турдиалиевларни яхши эслашади.

Олтиариқ футболи тарбияланучилари - Александр Писарев, Ҳусниддин Ғофуров, Сардор Мирзаев, Достон Турсунов, Саид Абдужабборов, Иқбол Бобохонов, Оятилло Муҳиддинов, Ҳусниддин Ғофуровлар ҳам бугунги ўзбек футболининг ривожи учун ўзларинг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Бугун
Бугунги кунда жамоа олиб бораётган селекция ишлари ҳам аъло даражада йўлга қўйилган.
Ушбу туманнинг мўъжаз жамоаси янги марралар сари қадам ташлашида “Ифтихор” клуби раҳбарияти билан елкама- елка турган Олтиарик халқининг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.

Клуб рабарияти ўзбек футболини юқори даражага олиб чиқиш йўлидаги ҳаракатларини кўриб янада руҳланган ҳолда юртимиз футболининг янада тараққий этиш йўлида муносиб ҳасса қўшиш ниятида фаолиятини давом эттирмоқда.

“Ифтихор” футбол клуби келажакда юртимиз шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қиладиган ёш футболчиларни тарбиялаб, мамлакатимизнинг барча ёшдаги Бош жамоаларига муносиб кадрларни етказиб беришни, ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиришга бел боғлагани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу мақсад йўлида тинимсиз меҳнат қилаётган клуб ходимлари бугунги келиб бир қатор ютқларга ҳам эришишди.

Эртага

Изланувчан, Юрт равнақи йўлида тиниб-тиничимай меҳнат қилаётган “Ифтихор” клуби раҳбарияти юқорида тилга олганимиздек, улкан режалар асосида иш олиб боришмоқда. Ҳар қандай тўсиқ уларни ўз олдиларига қўйган мақсаддан қайтара олмайди.

Жамоа асосан ёшларга таянади. Жамоа сафида қишлоқнинг жайдари йигитлари тўп сурмоқда. Улар орасида келажакда Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп сурадиган футболчилар етишиб чиқишига ишончимиз комил.


Жамоа эришган ютуқлар
“Ифтихор” футбол клубининг ташкил топганига икки йилдан ошиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, жамоа тўрт марта турли мусобақаларнинг финалига қадар етиб борди.

Жамоа ўзининг биринчи қадамларини Фарғона вилоят ҳокими, вилоят Футбол ассоциацияси президенти Ш.М.Ғаниев томонидан тасдиқланган Низом асосида 2017 йилда ўтказилган “Наврўз кубоги – 2017” футбол мусобақасида ташлаган эди. Ушбу турнирда олтиариқликлар 20 та жамоа орасида кучли 4 таликка киришни уддалашди. Айнан мана шундан кейин жамоадаги иштиёқ янада кучайди.

Натижада “Ифтихор” жамоаси 2017 йили Фарғона вилоят биринчилигида муносиб қатнашиб, 21 та жамоа орасида чемпионат якуни бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаб, "Фарғона вилояти Чемпиони" деган номга сазовор бўлди.

Ўтган қисқа давр мобайнида жамоага яратиб берилган шароитлардан келиб чиққан ҳолда “Ифтихор” футбол клуби тарбияланувчилари орасидан 7 нафари Тошкент шаҳрига Д. Нуралиев мураббийлигидаги "Ўзбекистон ўсмирлар U-16" терма жамоасига номзод сифатида кўрикка юборилганлиги ва кўрикка юборилган футболчилардан 4 нафари, Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси таркибига қабул қилинди.
Улар 2017 йилнинг август ойида “Қозоғистон Президенти кубоги-2017" халқаро мусобақасида иштирок этишиб, фахрли 3-ўринни эгаллаб бронза медали соҳибига айланишди. Шунингдек, 2017 йилнинг сентябрь ойида С.Арабистонида ўтказилган Осиё Чемпионати (U-16)да иштирок этиб қайтишди.

Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати олтин медалга сазовор бўлган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси таркибида ўйнаган Ҳусниддин Ғофуров ҳам “Ифтихор” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

2017 йилда жамоа Фарғона вилоят кубогида иштирок этиб, финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда мағлубиятга учради.

2018 йил эса “Ифтихор” учун муваффақиятли бошланди. Жамоа Фарғонада анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган "Вилоят ҳокими Кубоги-2018" халқаро мусобақасида вилоят Чемпиони сифатида иштирок этиб, гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа кўрсатиб, 3 ўйинда 3 ғалаба билан муддатидан олдин мусобақанинг финал босқичига чиқди ва халқаро мусобақа финалида Наманган вилоятининг Навбахор жамоаси билан куч синашди. Бу сафарги финал ҳам “Ифтихор”га омад келтирмади.

Шунингдек, жамоа Андижонда ўтказилган “Вилоят ҳокими кубоги - 2018" мусобақасида ҳам муносиб иштирок этиб, мазкур мусобақанинг финалига қадар етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда олтиариқиклар яна мағлуб бўлишди.

“Ифтихор ПФК” футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ПФЛ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 23 февралдаги 7-сонли Қарорига асосан 2018 йилги мавсумда Ўзбекистон биринчилиги Про-Лига ва Кубок мусобақаларида муносиб иштирок этди.

Жамоа ўтган 2018 йилги Про-лига бахсларида илк бор Ўзбекистон ёшлар иттифоқи номидан иштирок этди. Мавсум давомида Ўзбек футболи ривожи учун бир қатор йўналишларда ЎФА ва ПФЛ билан фаол ҳамкорлик олиб борганидан хабарингиз бор.

2019 йилги мавсумни эса жамоа тарихий ғалаба билан қарши олди. “Ифтихор” жорий йилдан бошлаб илк бор ташкил этилган "ЎзПФЛ Кубоги-2019" мусобақасида қатнашиб ўзига билдирилган ишончларини тўлиқ оқлади. Рақибларни кетма-кет мағлубиятга учратган олтиариқликлар турнир финалига чиқишди. Натижада жамоага 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон биринчилиги ПРО-А гуруҳида имтиёзли тарзда иштирок этиш йўлланмаси тақдим этилди. Ҳал қилувчи баҳсда “Ифтихор” рақибидан устун келиб, финаллардаги мағлубиятлар сериясига барҳам бериш баробарида “ЎзПФЛ кубоги”нинг дастлабки ғолиби сифатида тарихда қолди.


Юксак марралар сари...
Жамоа мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва унда ёш авлодга эътиборни кучайтириш учун ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш йўлида Профессионал футболдаги илк мавсумиданоқ гранд жамоалар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйди, натижада янги 2019 йилги мавсумда ёш футболчилари Ш.Ўринбоев - мамлакат чемпиони "Локомотив", И.Алибоев - "Навбахор", А.Комилов - "Қўқон 1912", Х.Мухаммадов - "Нефтчи" каби жамоалар таркибида тўп сурадиган бўлди.

Бугунги кунда “Ифтихор” футбол клуби 2019 йилги футбол мавсумида ЎФА Ижроия қўмитаси бюросининг 2018 йил 16 ноябрдаги 17-сонли қарори билан тасдиқланган "ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент" талабларини бажарилиши ҳамда Про-лига мусобақаларида муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида ПФЛ талаблари асосида шакллантириш ишлари жадаллик билан амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда Клубда жами 40 нафар, 25 нафар футболчи ва 15 нафар мураббий ва ишчи ходимлар хизмат қилиб келишмоқда.

Жамоа мураббий ва футболчилари олдига уларга яратиб берилаётган шароит ва имкониятлардан максимал даражада фойдаланиб, 2019 йилги футбол мавсумида Ўзбекистон биринчилиги, ПРО-лигасида ҳам муносиб иштирок этиб, нафақат Фарғона вилояти балки, бутун Ўзбекистон ёшлари шарафини ҳам муносиб ҳимоя қилиш вазифаси қўйилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” футбол клубини 2019 йилги футбол мавсумида Ўзбекистон биринчилиги ПРО-А лигаси, Кубок ва халқаро мусобақаларда мамлакатимиз ёшлари шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун ЎФА томонидан мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича Регламент талабларини бажарилиши ҳамда Жамоани молиявий қўллаб-қувватлаш, титул ҳомий ва ҳамкор ташкилотларни бириктириш бўйича ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

“Ифтихор” футбол клуби юртимиз ёшлари шарафини республика ва халқаро турнирларда муносиб ҳимоя қилиши ҳамда мамлакат терма жамоаларига етук захира кадрларни етказиб бериш учун Клубнинг молиявий фаолиятини яхшилаш, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ҳамда келгусидаги фаолияти ва натижаларини янада яхшилаш мақсадида "ПФК Ифтихор футбол Академияси"ни, шунингдек, Жаҳон стандартлари талабига мос равишдаги "Ифтихор - спорт-соғломлаштириш мажмуаси" (Клуб базаси, соғломлаштириш ва махсус тиббиёт маркази ҳамда меҳмонҳона) қурилиши режалаштирилган.

Мазкур Футбол академияси ҳамда спорт-соғломлаштириш мажмуаси қуриб битказилишида Олтиариқ туманида инвестиция маблағлари олиб кирилиши ҳамда 100 га яқин янги ишчи ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Қолаверса, “Ифтихор” клуби раҳбариятининг асосий мақсадларидан яна бири шундаки, жамоа ўз уйинлари ва эришаётган натижалари орқали ён атрофдаги барча ёшларни, хусусан, уюшмаган ёшларни ўз атрофига бирлаштириб, уларни бугунги кунда Давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган юксак эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланишларига эришишдир. Бу борада «Ифтихор» жамоаси
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан фаол ҳамкорлик килмокда. Натижада ёшларни ёт ғоялардан асраш, уларни меҳнат орқали катта ютуқларга эришиш мумкинлигига ишонтириш борасида ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга ошириб борилмоқда. Клуб раҳбарияти ҳудудлардаги чека-чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи иқтидорларни кашф этиш, чегарадош туманлардаги иқтидорли ёшларни излаб топишга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу йуналишда Клуб кам таъминланган, боқувчисини йуқотган ҳамда ёт ғоялар таъсири билан чалгиган ёшларни ўз таркибига олиб, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқаришга кўмаклашмоқда.

Жамоа вакилларини кўлга киритган ғалабаси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Марказий Кенгаши раиси ҳамда Ўзбекистон ёшлари етакчилари номидан Марказий Кенгаш раисининг ўринбосари Бегмат Ахматович Очилов ва Ёшлар иттифоқининг бир қатор вакиллари табриклаб жамоанинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар
тилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
26 мар 21:08:43
Авазбек Олимов
Ифтихор факат олга ааа ааа!
   
26 мар 11:07:17
☆Sadriddin☆
Iftixor ga omad yor bo‘lsin
   
26 мар 09:34:45
Узбекистон-Алпомишлар юрти
Э қойилман Аброр ака, мана буни ҳақиқий мақола деса бўлади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг