Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепадиган клуб ўз номини ўзгартиради

Оқил Абдубарноев
10 июн 2022, 19:32
"Нижний Новгород" РФИ рухсати билан ўз номини ўзгартиради.

Россия футбол иттифоқи Ижроия қўмитаси бюроси Нижний Новгород клуби номини ФК "Пари НН"га ўзгартиришга келишиб олди.

“Қарор: Нижний Новгород автоном нотижорат ташкилоти футбол клубини АНО ФК "Пари НН" қисқартирилган номи билан “Пари Нижний Новгород автоном нотижорат ташкилоти” футбол клубига ўзгартириш тўғрисида келишилиб олинди”, — дейилади иттифоқ баёнотида.

Маълум қилинишича, Нижний Новгород бюджет етишмовчилигидан халос бўлиш учун ўз номини "Парибет Нижний Новгород"га ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Мавсум якунига кўра, Александр Кержаков шогирдлари 33 очко жамғариб, РПЛда 11-ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: t.me/rfsruofficial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›