Иброҳим Абдуллаев Гондурас билан ўйинга тайёр

Narzulla Saydullayev
26 окт 2013, 15:33
Хорватияга қарши ўйин аввалида ўтказилган расмий машғулот кунида кичик жароҳат олган Иброҳим Абдуллаевнинг оёғида шишиш пайдо бўлганлиги учун гуруҳдаги сўнгги тур учрашувини ўтказиб юборган эди.
Жароҳатига қарамай ўйинга тушишни истаган футболчига мураббийимиз рухсат бермади, унинг соғайиб кетиши 1/8 финал учрашуви учун муҳим эди. Бугунга келиб марказий ҳимоячимиз ўзини яхши ҳис қиляпти ва Гондурас билан бўлиб ўтадиган ўйинга тайёр.

Жамшид Болтабоевнинг дисквалификацияси туфайли, яна майдонга қайтадиган 9-рақам эгасининг жамоага фойдаси тегиши аниқ.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай

Narzulla SaydullayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›