

“Россонерилар” форварди Златан Ибрагимович бу мавсум ҳам Чемпионлар Лигасини ютиш имконини қўлдан чиқарди.
40 ёшли швед мусобақада 7 та клуб (“Аякс”, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона”, “Милан”, ПСЖ ва МЮ) сафида 16 мавсумни ўтказган. У ЕЧЛда 124 ўйинда қатнашиб 48+28 натижага эришган.



