
24 октябр куни қўмита "Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Златана Ибрагимовични "Тулуза" ҳимоячиси Жонатан Зебинага қаратилган "тўппонча"ни ифодаловчи ҳаракати сабабли жазолаши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу икки футболчи ўртасидаги келишмовчилик, 28 сентябрь куни "ПСЖ" ва "Тулуза" баҳсида келиб чиққанди.
Йиғилиш Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Йиғилишда швециялик ҳужумчи ўз ҳаракатларини ифодалаб бериши зарур. Таъкидлаш жоиз, Ибрагимович ва Зебина ўз вақтида Туриннинг "Ювентус" клуби шарафини ҳимоя қилишган.