

"Ҳалигача мураббий бўлишни хоҳламаяпман, сабаби бу мен учун жуда ҳам кўп иш. Сиз кўп соҳаларни қамраб олишингиз, ғоялар ва ечимлар топишингиз, ўйинларга тайёрланишингиз ва уларни кўриб, шуғуллантиришингиз керак. Тун-у кун ишлайсиз. Бир йил мураббийлик фаолияти менга 10 йил бўлиб туюлган бўларди. Шундай экан, бу мени ўзига жалб қилмайди", — деди Ибрагимович.
Златан Ибрагимович футболчилик фаолияти давомида 827та ўйинда майдонга тушиб, 496та гол ва 202та ассист қайд этди. Швед айни дамда "Милан"да раҳбар маслаҳатчиси лавозимида ишламоқда.



