

"Мен жудаям хурсандман. Бу кунни кутгандим ва менда яна бир йил бор. Бу мен учун ҳақиқатдан ҳам муҳим. Доим бир гапни айтганман: "Миланда ўйнаш - уйда бўлишдек гап". Бу ҳақиқатдан ҳам уйимга ўхшайди. Агар иложи бўлса, бутун умр шу ерда қоламан", - деди Ибрагимович.



