Ибрагимович 4 ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтишга тайёр

Aziz Tukhtamuradov
7 сен 2021, 09:19
"Милан" футболчиси Златан Ибрагимович жароҳатидан фориғ бўлди.

Швециялик футболчи май ойида А Серия доирасида "Ювентус"га қарши кечган баҳсда жароҳат олганди. 

Шу сабабли ҳам у Евро-2020 ва янги мавсум стартини ўтказиб юборди. 

Айни пайтга келиб, Златан жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда ва шу якшанба "Лацио"га қарши ўтказиладиган ўйинда майдонга тушишга тайёр. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sport.es