Ибрагимович 2017 йилдан бери илк маротаба ЕЧЛда майдонга тушди - 40 ёшида

Aziz Tukhtamuradov
20 окт 2021, 08:42
"Милан" ЕЧЛ 3-тури доирасида "Порту"га қарши ўйин ўтказди (0:1).

Ўйиннинг иккинчи бўлимида миланликлар футболчиси Златан Ибрагимович майдонга тушди.

Бу швециялик футболчи учун чемпионлар лигасида 2017 йилдан бери илк ўйин бўлди. У охирги марта 2017 йилнинг ноябрида "Манчестер Юнайтед" сафида ЕЧЛ доирасидаги ўйинда майдонга тушганди. "Милан" таркибида эса у сўнгги марта 2012 йилда ўйнаган.

У ўзининг 40 ёш 16 кунлигида ЕЧЛда майдонга тушди. Фақатгина Райан Гиггз ундан каттароқ вақтида (40 ёш, 123 кун) ушбу турнирда ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: PSSportsFR