Ибрагимович 1,5 миллион евролик автомобилини намойиш этди
06 окт 2019 07:50
Янгиликлар
Ибрагимович 1,5 миллион евролик автомобилини намойиш этди
“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби форварди Златан Ибрагимович ўзининг инстаграмдаги саҳифасида янги сотиб олган автомобили суратини жойлаштирди.
Сурат остига 38 ёшли ҳужумчи қуйидагича изоҳ қолдирди: “Туғилган кунинг билан, Златан”.
The Sun нашри хабарига кўра, швециялик футболчи Ferrari Monza SP2 автомобилини ўз туғилган кунига ўзига “совға” қилган. Ушбу “тойчоқ” футболчига 1,57 миллион еврога тушган. Ferrari Monza SP2 автомобилининг максимал тезлиги соатига 300 километр масофани босиб ўтиш имконини беради. Супер автомобил 2,9 сония ичида 100 км/с тезликка эриша олади. Бутун дунёда бу каби автомобиллардан атиги 498 кишида мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар
19:46
"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди 6
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар