UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Омар Моманидан янги карикатура: Шоирлар соврин ютмайди  7 10:10«Арсенал» футболчиси «Депортиво»га ўтиши мумкин  0 09:50«Ювентус» Фабиньо учун курашга қўшилди  1 09:30Баркамол авлод-2017: Қашқадарё ва Фарғона терма жамоаси финалга йўл олишди  2 08:50Олий лига. Бугун 12-тур ўйинлари бошланади  10 08:32Карвахаль ва Бэйл умумий гуруҳда машғулотларга қайтишди  4 08:12«Манчестер Юнайтед» Гризманн, Белотти ва Кинни сотиб олмоқчи  6 07:52«Эвертон» Танзанияда ўйнайдиган биринчи Англия клуби бўлади  2 07:46Рамазон ойида “Локомотив”нинг уй ўйинларига кириш бепул бўлади  7 07:42Германия. Ўтиш ўйини. «Вольфсбург» Брауншвейгнинг «Айнтрахт» клубини мағлуб этди  0 01:40Жорди Алба: “Барселона” Испания кубогида ғолиб чиқишга лойиқ”  1 01:10Рамзий термадан 8 нафар “қизил иблис” жой олди  4 00:40Футбол агенти билан ҳазиллашманг!  3 00:27“Рома” янги формасини намойиш этди  4 00:21Россияда ўтказиладиган Конфедерациялар кубоги тарихдаги сўнги мусобақа бўлиши мумкин  11

28 авг 17:00
Янгиликлар

Ҳуршид Йўлдошев: “Қизилқум”ни олий лигада қолиши учун бор кучимизни ишга соламиз”

Хабарингиз бўлса керак, душанба куни олий лиганинг 17-тур ўйинларидан ўрин олган айрим баҳслар ўтказилди.
Жумладан чемпионат аутсайдери “Қизилқум” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди ва мухлисларга ўзига хос сенсацион натижани тақдим этди. Боиси чемпионлик учун курашётган темирйўлчилар ўйининг 90+4-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, қимматли очколарни бой берди. Баҳсдаги ягона гол муаллифи бўлган Ҳуршид Йўлдошев (9-рақам) бугун ушбу ўйин хусусида championat.asia га блиц интервью берди. Айтиш керакки, сурхондарёлик ушбу футболчи “Қизилқум”га икккинчи давра арафасида “Сўғдиёна” таркибидан келиб қўшилган.

- Ҳуршид ака, аввало қўлга киритилган ғалаба билан муборакбод этамиз. Очиғи, чемпионат пешқадамини мағлубиятга учратишингларни кўпчилик кутмаганди. Шу боис бу ўзига яраша сенсация  бўлди. Айтингчи “Локомотив”ни ниманинг ҳисобига мағлубиятга учратдинглар?
- Табрик учун раҳмат. Ўйин жуда ҳам томошабоп руҳда ўтди. Ҳеч бир жамоани ўйинда тўлиқ устунликка эришди деб бўлмайди. Боиси бизда ҳам рақиб жамоада ҳам, голли вазиятлар юзага келди. Аммо уларнинг бариси гол билан якунланмади. Биз ўйининг охирига қадар курашдик ва якунда ниятимизга етдик. Ўзингизга яхши маълумки, бундан ташқари давралар оралиғида жамоамиз таркибида катта ўзгаришлар қилинди. 15 нафар янги футболчи келиб қўшилди. Улар билан аста-секин майдонда тушуниб боряпмиз.

- “Локомотив” бунгача чемпионатда биринчи ўринни эгаллаб келаётганди. Шу боис фақат очиғини айтинг, бу жамоа билан дуранг ўйнаш ҳам сизларни қониқтирармиди ёки ғалаба қозониш вазифаси қўйилмаганмиди?
- Бугунги кунда турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимизни ўзингиз жуда яхши биласиз. Бу ҳозир клубимизнинг ҳеч бир вакилини қониқтирмаяпти. Шу боис раҳбарият томонидан барча ўйинда, рақиб ким бўлишидан қатъий назар, фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Ишонинг, “Локомотив” билан ўйиндан олдин ғалабани кўзлаб тушгандик. Шунинг учун ҳам баҳснинг сўнггига қадар ҳимояга ётиб олмаслан, ҳужум қилишни сусайтирмадик.

- Учрашувдаги ягона гол сизнинг ҳисобингизга ёзилди. “Қизилқум” учун уч очко келтирган голни урганингиздан сўнг, бошиздан қандай хисларни ўтказдингиз?
- Албатта бундай учрашувларда фойдали тўпларни киритиш доимо ёқимли. Рақиб дарвозасини ишғол этганимдан жуда қувондим.

- Нима деб ўйлайсиз, ушбу ғалабадан сўнг, “Қизилқум” учун муваффақиятсизликлар ортда қолдимикин?
- Шундай деб ният қиламиз. Насиб бўлса, кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни қувонтирамиз. Бизга ўзи битта ғалаба керак эди. Аслида олдинги баҳсларда ҳам ёмон ўйин кўрсатмагандик. Бироқ ҳакамлар хатоси ва шунга ўхшаш айрим сабабларга кўра бундан олдинги учрашувларда очколарни бой бердик. Умид қиламанки, энди омадсизларнинг барчаси ортда қолди.

- “Қизилқум”нинг кучлилар сафида қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
-  Бу борада имкониятимизни элликка-эллик дейиш мумкин. Лекин ҳали олдинда бир қатор ўйинлар бор. Агарда уларда ижобий натижаларша эриши олсак, вазифани уддалай оламиз. Бошқача айтганда, “Қизилқум”нинг элитада қолиши учун бор кучни ишга соламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди  
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
"Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди? "Пахтакор" - "Насаф". iPhone кимга насиб этди, Ҳошимов ким билан жанжаллашди?
Кеча Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал илк учрашуви доирасида...  70
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: