Ҳуқушунос: “Неймарнинг шартномасида товон пули кўрсатилмаган”

19 янв 2018, 01:07
“ПСЖ” ҳужумчиси Неймарнинг ҳуқушуноси Маркос Мотта мижозининг Париж суперклуби билан шартномасининг айрим бандлари ҳақида гапирди.

Унга кўра, футболчи ва клуб ўртасидаги келишувда Неймарнинг товон пули ҳақида банд йўқ.

“Неймарнинг “ПСЖ” билан шартномасида унинг товон пули ҳақида ҳеч нарса киритмаган. Шунингдек, футболчи мавсум якунига кўра Франция чемпионати тўпурарлигини қўлга киритган тақдирда ҳам ҳеч қандай бонус тўланмайди”, дея Моттанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда As нашри Бразилия ОАВлари хабарига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›