

"Ўйиндан кейинги интервьюларни кўргим келмайди. Ҳамма футболчиларнинг топиб олган гапи бир хил. Шу боисдан учрашувдан кейинги бир тийинга қиммат интервьюлар пайтида телевизор овозини ўчириб қўяман. Чунки футболчилар ўша қолипдаги навбатчи гаплардан нарига ўтишмайди: "Рақиб бугун яхшироқ ўйнади, омад етишмади ва ҳоказо.
Бирорта ҳақиқатни айта оладиган мард футболчи йўқ. Мен ҳар доим очиқ-ойдин гапирганман. Камера қаршисида ўйинимиз аҳлат қутисига ўхшаши ҳақида бемалол айтишим мумкин", - дейди Марио Баслер.




