UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Одил, Мара, Ислом ва ўхшамаган ОК-2019 ҳақида ҳамда Купернинг хато-камчиликлари  0 18:00Осиё Кубоги. Жанубий Корея - Баҳрайн 0:0 LIVE  15 17:51Olamsport: Ўзбекистон самбо ассоциациясига янги раис сайланди, Надаль Австралияда ярим финалда ва бошқа хабарлар  1 17:44Шомуродов Доҳага учди, Шукуров Шаржада қолди  25 17:44"Нант"нинг навбатдаги ўйини қолдирилди  1 17:28Мэттью Райан: "Рақиб чуқур ҳимояланди"  17 17:27"Манчестер Юнайтед" уч етакчиси билан шартномасини узайтиришга яқин турибди  5 17:09Роналду катта миқдорда жарима тўлайди  9 17:05Осиё Кубоги-2019. Жанубий Корея - Баҳрайн. Асосий таркиблар маълум!  17 17:03“Пахтакор” Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Азиз Турғунбоевни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди  54 17:00Машарипов: "120 дақиқа ичида ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик"  23 16:45Эмилиано Сала қандай самолётда қаерда йўқолди? ФОТО  11 16:24Эктор мавсум охирига қадар майдонга тушмайди  9 16:17Осиё кубоги-2019. Бу сафар ҳам Австралия бизни тўхтатди ФОТОГАЛЕРЕЯ  51 15:59"Арсенал" Италиядан Чехга ўринбосар топди  0

Ҳикмат Ҳошимов: “Ҳали бери бутсаларимни михга илмоқчи эмасман” Янгиликлар

Ҳикмат Ҳошимов: “Ҳали бери бутсаларимни михга илмоқчи эмасман”

“Металлург” клубида узоқ вақт ўйнаб, мухлислар меҳрини қозонган Ҳикмат Ҳошимов яқинда жамоа билан хайрлашишга қарор қилди.

Бу йил 39 ёшини қарши оладиган футболчи шу кунгача Бекобод клубининг асосий фигураси ҳисобланиб келган. Ўтган ой бош мураббий Рустам Мирсодиқов истеъфога чиқгач, Ҳошимов ҳам клубдан кетишни маъқул топди. Хўш, Ҳошимовни яна яшил майдонда кўрамизми ёки футбол билан хайрлашишга қарор қилдими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Ҳикмат акага мурожаат қилдик.  

- Ҳикмат ака, декабрь ойида “Металлург”да юз берган ўзгариш кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди. Воқеалар ривожи бундай тус олишини сиз ҳам кутмаган бўлсангиз керак?
- Ҳа, бундай бўлади дея сира ўйламагандим. Футболда баъзан шунақа кутилмаган ўзгаришлар ҳам учраб туради. Буни тўғри қабул қилиш керак. Рустам ака Мирсодиқов узоқ вақт жамоада самарали фаолият олиб борди. Бир жамоада узоқ вақт ишлашнинг ўзи бўлмайди. Аммо Рустам ака ўтган ой ўз хоҳишига кўра, ишдан кетиш ҳақида ариза ёзишга қарор қилди.

- Шундан сўнг сизнинг ҳам “Металлург”дан кетганингиз ҳақида эшитдик. Бу ўзингизнинг қарорингиз бўлдими ёки янги бош мураббийними?  
- Албатта, ўзимнинг истагим эди. Рустам ака кутилмаганда ариза ёзиб, ишдан бўшаганини маълум қилгач, мен ҳам кетишга қарор қилдим. Афсуски бундай бўлишини олдинроқ билганимда, чемпионатнинг охирги турида бекободлик мухлисларга миннатдорчилик билдириб, улар билан дўстона равишда хайрлашар эдим.  


- Бекободлик мухлисларнинг қалбидан ўрин олганингизни жуда яхши биламиз...
- Бу жуда катта ютуқ деб ўйлайман. 20 йил футбол ўйнаган бўлсам, шундан 12 йилини “Металлург”да ўтказдим. Шу вақт оралиғида бекободлик ишқибозлар билан ўртамизда ҳамиша дўстлик ришталари хукмронлик қилган. Бирор марта ўйин чоғида хар хил қўштирноқ ичидаги сўзлар билан ҳақорат қилишмаган. Фурсатдан фойдаланиб бекободлик футбол шинавандаларини кириб келган янги билан табриклайман. Уларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Барчаси учун раҳмат.  

- Энди келгуси режалар қандай?
- Айрим кишилар Ҳикмат Ҳошимовни деярли футбол билан хайрлашдига чиқариб қўйибди. Лекин шуни маълум қиламанки, ҳали бери бутсаларимни михга илмоқчи эмасман. Қуч-қувватим етар экан. Севимли касбимдан узоқлашишга хожат йўқ. Мен доим кун тартибига жиддий амал қилиб келганман. Мақтанишга йўйманг-у, машғулот пайтида ҳам ёшлардан кам ишламайман. Чунки эртага мухлислар олдида майдонга чиқиб, футбол ўйнаш керак. Бу ўз-ўзидан бўлмайди.  

- У ҳолда айтингчи, кейинги фаолиятингизни қайси жамоада давом эттирасиз?
- Ҳозирча бу ҳақда аниқ билмайман. Очиғини айтаман, таклифлар йўқ. Лекин бўлишига умид қиламан. Статистикага мурожаат қилсангиз, охирги уч йилдан буён деярли 30та ўйинни тўлиқ ўтказганимни кўриш мумкин. Бу ёшда ҳар бир баҳсда алмаштиришларсиз ўйнашнинг ўзи осон эмас. Қайсидир жамоа мехнатимга эхтиёж сезса, бажонидил бориб ёрдам беришга тайёрман.  


- Агарда Суперлига клубларидан таклиф бўлмаса Про-лигада ўйнашга ҳам тайёрмисиз?
- Бу – қаердан ва қандай таклиф бўлишига боғлиқ. Энг аввало Рустам ака Мирсодиқовнинг маслаҳатларига қулоқ соламан. Негаки, устозим билан шу кунгача барча жабҳада маслаҳатлашиб иш тутганман. Бу сафар ҳам бир қатор олдиларидан ўтаман.

- Ҳозир ўзингиз якка тартибда шуғулланиб турган бўлсангиз керак?
- Бўлмасамчи? Албатта ҳар куни югуриб, ўз устимда ишлаяпман. Чунки кеча майдонда жавлон уриб юрган одам, бугун тўсатдан ҳаммасини тўхтатиб қўйиши жуда қийин жараён. Сизга шуни айтишим мумкинки, яна бир 1-2 йил футбол ўйнашга кучим етади.

- Сиз тенги собиқ футболчилар аста-секин мураббийликка ўтиб бормоқда. Бу борада ҳам режаларингиз бўлиши аниқ. Фикримизга қўшиласизми?
- Тўғри, қачондир футболчилик фаолиятимни ҳам тугатишим керак бўлади. Шунда яна футбол соҳасида қолиб, ўзимни мураббийликда синаб кўришни мақсад қилганман. Ҳозир “С” мураббийлик лицензиясига эгаман. Февраль ойида шуни янгилаш курсларида ўқишим керак. Хужжатларимни топшириб қўйганман. Аста-секин бу томондан ҳам ўз йўлимизни топиб борамиз деган умиддаман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди
Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон...  1899
Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман" Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман"
Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ...  619
19 йил деганда Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалга чиқа олмади 19 йил деганда Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалга чиқа олмади
7 маротаба Осиё Кубогида қатнашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ...  361
Бугун 19:00. Австралия - Ўзбекистон Бугун 19:00. Австралия - Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида нимчорак финал...  297
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг