Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда

Mirjalol Normatov
7 авг 2025
Иньиго Мартинес яқин вақтлар ичида "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, 34 ёшли футболчи "Ал Насср" билан музокараларни давом эттирмоқда ва барча ишлар якунланиш арафасида. Муаммолар бўлмаса ҳимоячи яқин вақтларда Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолайди.

Мартинес ўтган мавсумда ЛаЛиганинг 28 ўйинида 4 голли узатмага муаллифлик қилди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: x.com/FabrizioRomano