

"Sky Sports"га берган интервьюсида Эвра шундай деди: "Моуринью қўл остида ўйнаб юрган пайтда Рэшфорд қийналаётганини ва ҳаётидаги энг қийин даврни ўтказаётганини айтганди. Ўшанда у: "Ҳеч қачон "Манчестер Юнайтед"ни тарк эта олмайман" деб қўшиб қўйганди", - деди Эвра.
Рэшфорднинг чидамли ва сабрли бўлгани мевасини берди. У нафақат жамоанинг асосий футболчиси, балки АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди.



