UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41Михайлович - “Спортинг” бош мураббийи!   0 02:16Эрон терма жамоаси ҳимоячиси учун ЖЧ-2018 якунланди  0 01:56Роберто Мартинес: “Жамоам билан фахрланаман”  0 01:39ЖЧ-2018. G гуруҳидан плей-оффга қайси жамоаларнинг чиқиши деярли аниқ  0 01:28Англия - Тунис. Ўйин статистикаси билан танишинг   5 01:22Тунис - Англия: Кейн учрашувнинг энг яхши фуболчиси  0 01:09Olamsport: Элнур Абдураимовга рақиб топилди, теннисчимиз кучли рақибни мағлуб этди ва бошқа хабарлар  3 01:06Саудия Арабистони делегацияси жой олган самолёт двигатели ҳавода ёниб кетди  2 00:38Расман. “Рома” бош мураббийи шартномани узайтирди  0 00:25ЖЧ-2018. Кейннинг дубли Англияга ғалабани тақдим этди  64 00:21Захирадан майдонга тушишни истамаган футболчи мундиални тарк этди  7 00:03“Фенербахче” раҳбари бош мураббийни истеъфога чиқарди  1 23:47Панама устози: “Бугун биз кўп нарса ўргандик”  1 23:31ЖЧ-2018: Неймар бугунги машғулотларни ўтказиб юборди  4 23:17Швеция терма жамоаси бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?   2

"Ҳатто бир йил 150 кунни самолётда ўтказганман". Муҳаммад Салаҳни топган скаутнинг иш фаолиятига назар Янгиликлар

"Ҳатто бир йил 150 кунни самолётда ўтказганман". Муҳаммад Салаҳни топган скаутнинг иш фаолиятига назар

Швейцариянинг "Базель" клубидаги асосий шахс мана 15 йилдирки ўзгармайди.

Ўйинчилар, мураббийлар, ҳатто клуб президентлари ҳам келади-кетади, бироқ Руди Збинден мана бир неча йилдирки клубнинг бош скаути бўлиб ишлашда давом этмоқда. Унинг кун тартиби оддийдек кўринади: ҳар куни жамоа қизиқишлари доирасига тушиб қолган икки-уч футболчининг тўлиқ ўйинларини эринмай кўради.

Айнан унинг ишбилармонлиги ҳамда футбол фалсафаси туфайли "Базель" ҳар йили ўзининг энг яхши футболчиларидан воз кеган тақдирда ҳам, ҳамон Швейцариянинг энг кучли клуби бўлиб келмоқда ва кетганлар ўрнини устамонлик билан тўлдира оляпти. Агар "Аякс" асосан ўз тарбияланувчиларини сотиб кун кўради десак, "Базель" сал бошқача йўлни танлаган: яъни арзонга олиб - қимматга сотиш.

Клубдаги бу тизим бир неча йилдан бери ўзгаргани йўқ. Трансфер ойнаси очилган пайтда "Базель" олти нафар футболчисини сотишга тўғри келган бўлса ҳам, бу жамоа учун қаттиқ зарба бўлмади. Чунки Руди Збинден бошчилигидаги скаутлар гуруҳи кетаётган ҳар бир футболчи ўрнига дарҳол учта номзодни топиб қўйган бўлишади.

Масалан, клуб Муҳаммад Эльненини "Арсенал"га сотмоқчи бўлиб турганида дарҳол ўрнига "Норрчёппинг" деган жамоадан Александр Франссонни харид қилишга тайёр турганди. Дарвоқе, Эльнени 600 минг франкка сотиб олинган ва 13 миллионга пулланган. Бундай футболчилар талайгина Самуэль Инкум (800 мингга харид қилинган - 8 млн.га сотилган), Фелипе Кайседо (500 мингга харид қилинган - 7 млн.га сотилган), Александр Драгович (1 млн.га харид қилинган - 11 млн.га сотилган) ва ҳоказо. 

Лекин бу ўринда Руди Збинденнинг асосий кашфиёти ҳақида алоҳида гапириб ўтмасак бўлмайди. Бу мисрлик ёрқин иқтидор эгаси - Муҳамад Салаҳ. Салаҳнинг "Ливерпул"да қандай мазмунли ўйин намойиш этаётганини ҳамма кўриб турибди. Аслида Эльнени жамоада ўйнаб турган Салаҳга ёрдам берсин, ҳар ҳолда улар бир тилда гаплашади деган ниятда олинганди. Лекин шундай бўлдики, клуб Эльненини қимматроққа пуллади. Аммо Салаҳ ундан ҳам қимматга сотилди: 22 миллион. 

Айни пайтда Марко Штреллер "Базель" спорт директори бўлиб фаолият юритмоқда. Мухлислар унинг ўз вақтида яхши ҳужумчи бўлганини билишади. Қизиғи шундаки, Штреллерни ҳам бир пайтлар Руди Збинденнинг ўзи топган, ўшанда ёш болакай қайсидир қуйи лигада ўйнаб юрарди. 

Руди Збинденнинг клубда ишлай бошлаганига қарийб 20 йил бўлиб қолди. У ўз иш услуби ҳақида шундай дейди: 

"1999 йил мен Швейцария бўйлаб "Базел"нинг рақибларини кузата бошладим. Ўз кузатувларим натижасида шунга амин бўлдимки, бирор футболчини чуқур ўрганиш учун унинг видео роликларини кўриш етарли бўлмас экан. Шу боис мен 2002 йилда бу тизимдан воз кечишга қарор қилдим". 

"Бизнинг фалсафамиз аниқ. Клуб бош мураббийи бизда футболчи топиш билан шуғулланмайди. Бош мураббий шартномага қўл қўяётганда биз топган футболчилар билан ишлашига тўғри келишини билади. Албатта, бу мураббий биз ўтказадиган муҳокамаларда қатнашмайди дегани эмас. Жамоага қандай ўйинчи керак, улар қайси миллатдан бўлиши лозим, бу ҳақда мураббийнинг фикрларига ҳам қулоқ соламиз. Баъзан мураббий хоҳламаган ўйинчини сотиб олмаслигимиз ҳам мумкин, лекин кўп ҳолларда жамоага янги футболчи топиш билан скаутлар бўлими шуғулланади".

"Савол туғилиши мумкин: нега мураббий скаутинг ишларига аралашишини хоҳламаймиз? Жавоби шундаки, клуб одатда янги ўйинчилар билан 4-5 йилга мўлжалланган шартнома тузади, мураббийни эса натижа бўлмай қолса эртагаёқ ишдан бўшатиб юборишлари мумкин. Бошқача айтганда, мураббий кетади, лекин футболчилар қолади. Шундай экан, доим мураббий айтган футболчиларни олиб келгандан не фойда?"

"Бизга тайёр ва бирмунча тажрибали ўйинчилар керак. Чунки клуб олдига юқори мақсадлар қўйилган. Шу боис эътиборни кўпроқ четдан футболчи олиб келишга қаратамиз. Шунингдек, биз трансфер бозорида қиммат бўлмаган ўйинчиларни қидирамиз. "Базел"га келганлар биладики, улар бу ерда узоқ қолишмайди ва тез орада мўмайгина суммага сотамиз". 

Ҳа, "Базел"нинг трансфер сиёсати ўзига хос. Клуб машҳур бўлиш истагида юрган, тезроқ танилиб Европанинг кучли клубларига ўтишни хоҳлаётган яхши ва ёш футболчиларни қидиради. Футболчи бу жамоада ўйнаб ўзини кўрсатди дейлик, у бошқа клубга ўтишни хоҳласа, раҳбарият шу заҳоти унинг трансфер ишларини бошлаб юборади. Яъни, ўйинчини мажбурлаб олиб ўтириш бу клуб учун бегона. Агар қолиш ниятида бўлса, бу ҳам зарар қилмайди. 

Европада ном чиқарган футбол скаути Руди Збинден ўзи йўл қўйган хатоларни тан олади ва бу ҳақда гапиришдан қочмайди:

"Видео ёки телевидениенинг хизматларидан фойдаланиш керак, бироқ ўйинчини стадионга бориб кузатишга нима етсин. Мен қачонки футболчини ўз кўзим билан кўрсамгина у ҳақда кенг тасаввурга эга бўламан. Керак бўлса, унинг машғулотларда қандай ишлаётганини кузатишдан зерикмайман". 

"Иш бор жойда хато бўлади. Ўз вақтида мен ҳам хатога йўл қўйганман. Масалан, "Атлетико Колон"дан Сесар Кариньяно деган футболчини сотиб олгандик. У "Базель" тарихидаги энг қиммат трансфер бўлган. Сесар жуда иқтидорли футболчи эди, лекин бизнинг урф-одатларга кўника олмади. У Аргентинада зўр ўйнарди, аммо Швейцарияга келиб ўйини чиқмади". 

Руди Збинденнинг айтишича, у "Базел"да иш бошлаганидани бери то шу пайтгача тахминан 2000 нафар футболчини кузатган. Ўз вақтида клубда ишлаб кетган собиқ менежер Георг Хайтц бир гал қизиқ воқеани сўзлаб берганди. Клуб раҳбариятига битта тунислик футболчи ёқиб қолади. Кейин улар уни кузатиши учун Збинденни ўйинга юборишади. Тунислик яхши ҳаракат қилади-ю, лекин ўйиндан олдинги чигалёзди машғулот пайтида бутсаларининг ипини маҳкам боғламасдан майдонга чиқади. Кейин у яна битта ўйинини кузатади, бироқ футболчи яна ўша ишини такрорлайди: ипларни маҳкам боғламайди. Натижада скаут уни сотиб олиш фикридан қайтади. 

Руди Збинден учун футболчининг муомала маданияти катта аҳамият касб этади. Масалан, Эльнени Салаҳ зерикиб қолмаслиги учун сотиб олинганини юқорида айтдик. Жанубий америкаликлар зерикиб қолмаслиги учун тажрибали Матиас Дельгадо қўлга киртилган. Аргентиналик футболчи атиги бир миллион франкка сотиб олинганди, бироқ шундай бўлдики, у якунда жамоа 270 ўйинда майдонга тушиб, гол+пас тизими бўйича 153 очкони қўлга киритди. 

"Дельгадони кўриш учун атайин Аргентинага боргандим, - дея эслайди Збинден. - Ўша ўйинда у кўп хато қилди, яхши тўп ошира олмади. Бироқ бир вазиятда майдон марказидан жарима майдончаси томон шунақа аниқ пас бердики, ичим шув этиб кетди. Бу ўйинчини дарҳол олишимиз керак, дедим ичимда. Кейинчалик унинг яна учта ўйинини кузатиб, якунда қўлга киритдик". 

"Ҳозир Жанубий Америка бўйлаб ишлаётган ўз ходимимизга эгамиз. У U-15 дан U-21 гача бўладиган кўплаб мусобақаларни кузатиб боради ва биз учун футболчи ахтаради. Эндиликда кўпчилик ёшлар тушуниб етди: Европа футболига қадам қўйиш "Базель" орқали амалга ошишини". 

Аммо "Базель" ишлаётгани билан бошқалар ҳам қараб тургани йўқ. Рақобат кучайгандан кучаймоқда. Бу ҳақда футбол скаути шундай дейди: 

"Олдин Жанубий Америка бўйича ишлаш бирмунча осонроқ эди. Энди бўлса, бошқа клублар ҳам ҳаракатга тушиб қолишди ва улар ёш иқтидорларни тўғридан-тўғри ўз сафларига олиб кетишяпти. Шундай бўладики, баъзан бизга нон тегмай қолади. Қолаверса, ҳар йили молиявий муаммоларга дуч келамиз. Пул йўқлигидан 30 ёшли Даниэль Майстрович билан 5 миллион евро эвазига уч йиллик шартнома туза олмадик". 

"Чиройли ўйнаш билан бирга натижа кўрсатишни фақат Гвардиола давридаги "Барселона" эплай олди. Лекин биз "Барса"дек ўйнай олмаймиз, чунки томошабоп футбол кўрсатамиз деб бешинчи-олтинчи ўринга тушиб кетишимиз мумкин. Раҳбарият, ҳомийлар, мухлислар эса биздан фақат чемпионликни кутади, шу боис ҳаммасини бир пайтда бажариш мушкул". 

"Энди иш бошлаганимда давлатлар бўйлаб кўп учишимга тўғри келарди. Ҳатто бир йил 150 кунни самолётда ўтказганман, яна бир гал эса ўн кун ичида уч марта Исландияга бориб келганман. Эндиликда жаҳон футболида осон бозорнинг ўзи қолмади. Яхши ўйинчини топиш учун янада кўп юришга тўғри келяпти. Қолаверса, тез қарор қабул қилишинг керак, ўйланиб ўтирсанг ёнингдаги футболчини шартта бошқаси илиб кетиши ҳеч гапмас". 

Лекин барибир Руди Збинденни ўз ишининг устаси дея оламиз. У Цюрихдан машинада борса атиги 15 дақиқа узоқликдаги Винтертур шаҳрига бориб шу ном билан аталадиган жамоадан Мануэль Аканжи деган марказий ҳимоячини олиб келганди. 2015 йил "Базель" 19 ёшли ўспиринни 800 минг франкка сотиб олганди, энди бўлса бу ўйинчи 25 миллион франк эвазига Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтяпти. Лекин доимгидек, кетадиган футболчи ўрнига Руди Збинденда учта вариант бор, фақат кимлигини айтмаяпти холос.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

+12   
20 янв 13:42:09
Усатов Арсений
Saloh Liverpoolni eng yetakchi Futbolchisi! kim qarshi ushbu fikrga??? Davlatimiz bir bo'lmasa ham dinimiz bir! havasim keladi shu futbolchiga! gapimga qo'shilmaganlar -
+6   
20 янв 13:48:56
Islom (fanat Milan Navbahor)
Bizda sal boshqacharoq transfer siyosati.
+3   
20 янв 14:26:58
JAVLONCHIK
Мусибат

Эллик беш нафар инсон
Йўлга чиқди излаб нон.
Муҳтожлик мажбур этди,
Бўлса ҳамки қаҳратон.

Эллик беш забардаст жон,
Ўйламанг: улар - нодон.
Ночорликдан кўнишган -
Автобус эди арзон.

Эллик беш ўзбек ўғлон
(Кўзланган манзил - Қозон)
Билишмасди: Оқтўбе
Бўлишин сўнгги макон.

Ёнғин чиққани ҳамон,
Бошланди кўп тўполон.
Тақдир илоҳий экан -
Уч киши қолди омон.

Эллик икки навқирон
Ёниб кетди беомон.
Аза очди Косонсой,
Мотамда Тўрақўрғон.

Эллик икки ёш ўғлон
Кулга айланган замон,
Фарзанд доғида ёнди
Эллик икки онахон.

Эллик икки паҳлавон
Вафот этгани ҳамон,
Унсиз фарёд қилолди
Эллик икки отахон.

Эллик икки қаҳрамон
Олов ичра берди жон.
Бўзлаб, сочи оқарди
Бева қолган кўп жувон.

Эллик икки нафар жон,
Учганда жаннат томон.
Етим номини олди,
Билмам, қанча болажон.

Эллик икки - катта сон,
Лекин эмас илк қурбон.
Яна юзлаб тобутлар
Хорижда бўлган сарсон.

Тириклай ёнди инсон,
Йўлга чиқиб излаб нон.
Мотам тут, бу аҳволга
Йиғла, эй Ўзбекистон!

Эллик икки мусулмон
Биттада бўлди қурбон.
Дуо қилинг ортидан,
Бағишланг, ўқиб Қуръон.

Бешак, Аллоҳ - меҳрибон.
Дуодан тинмас забон:
Шаҳидларга раҳм қил,
Бизга сабр бер, Раҳмон!
+1   
20 янв 14:01:42
Dilmurod
Яхши урнак олса буладиган макола!!!Бизада бу тизим умуман ишлатилмайди!!!
   
23 янв 02:13:28
_Uztelecom_ Ошибка-651_
JAVLONCHIK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sendaka dalbayoblarga nomerim jalko
ittan bogan netda karilamasdan hamaga uzini korsatmasdan tashagin nomerini erkee




   
23 янв 01:01:16
JAVLONCHIK
_Uztelecom_ Ошибка-651_ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
+99890 501 3891 bn srazu boglanvor ili nomerini tawagin
Sendaka dalbayoblarga nomerim jalko
   
23 янв 00:51:33
_Uztelecom_ Ошибка-651_
JAVLONCHIK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xe dalbayob seni ochkoingni sikamanmi seniyam yaqinlaringni bowiga shunaqa ish tushsa nima qilarkansan
+99890 501 3891 bn srazu boglanvor ili nomerini tawagin

   
22 янв 14:49:43
JAVLONCHIK
_Uztelecom_ Ошибка-651_ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
zb qillingla torisi sanla achko yigishcun sher tuqivosanmi
Xe dalbayob seni ochkoingni sikamanmi seniyam yaqinlaringni bowiga shunaqa ish tushsa nima qilarkansan
   
22 янв 00:28:11
_Uztelecom_ Ошибка-651_
JAVLONCHIK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мусибат Эллик беш нафар инсон Йўлга чиқди излаб нон. Муҳтожлик мажбур этди, Бўлса ҳамки қаҳратон. Эллик беш забардаст жон, Ўйламанг: улар - нодон. Ночорликдан кўнишган - Автобус эди арзон. Эллик беш ўзбек ўғлон (Кўзланган манзил - Қозон) Билишмасди: Оқтўбе Бўлишин сўнгги макон. Ёнғин чиққани ҳамон, Бошланди кўп тўполон. Тақдир илоҳий экан - Уч киши қолди омон. Эллик икки навқирон Ёниб кетди беомон. Аза очди Косонсой, Мотамда Тўрақўрғон. Эллик икки ёш ўғлон Кулга айланган замон, Фарзанд доғида ёнди Эллик икки онахон. Эллик икки паҳлавон Вафот этгани ҳамон, Унсиз фарёд қилолди Эллик икки отахон. Эллик икки қаҳрамон Олов ичра берди жон. Бўзлаб, сочи оқарди Бева қолган кўп жувон. Эллик икки нафар жон, Учганда жаннат томон. Етим номини олди, Билмам, қанча болажон. Эллик икки - катта сон, Лекин эмас илк қурбон. Яна юзлаб тобутлар Хорижда бўлган сарсон. Тириклай ёнди инсон, Йўлга чиқиб излаб нон. Мотам тут, бу аҳволга Йиғла, эй Ўзбекистон! Эллик икки мусулмон Биттада бўлди қурбон. Дуо қилинг ортидан, Бағишланг, ўқиб Қуръон. Бешак, Аллоҳ - меҳрибон. Дуодан тинмас забон: Шаҳидларга раҳм қил, Бизга сабр бер, Раҳмон!
zb qillingla torisi sanla achko yigishcun sher tuqivosanmi
   
20 янв 19:49:50
misha_night
Shuncha maqtansa ham, yana pulimiz yo'q shartnoma tuzishga deb turiptimi
   
20 янв 15:14:40
★Man united & Real madrid★
JAVLONCHIK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мусибат Эллик беш нафар инсон Йўлга чиқди излаб нон. Муҳтожлик мажбур этди, Бўлса ҳамки қаҳратон. Эллик беш забардаст жон, Ўйламанг: улар - нодон. Ночорликдан кўнишган - Автобус эди арзон. Эллик беш ўзбек ўғлон (Кўзланган манзил - Қозон) Билишмасди: Оқтўбе Бўлишин сўнгги макон. Ёнғин чиққани ҳамон, Бошланди кўп тўполон. Тақдир илоҳий экан - Уч киши қолди омон. Эллик икки навқирон Ёниб кетди беомон. Аза очди Косонсой, Мотамда Тўрақўрғон. Эллик икки ёш ўғлон Кулга айланган замон, Фарзанд доғида ёнди Эллик икки онахон. Эллик икки паҳлавон Вафот этгани ҳамон, Унсиз фарёд қилолди Эллик икки отахон. Эллик икки қаҳрамон Олов ичра берди жон. Бўзлаб, сочи оқарди Бева қолган кўп жувон. Эллик икки нафар жон, Учганда жаннат томон. Етим номини олди, Билмам, қанча болажон. Эллик икки - катта сон, Лекин эмас илк қурбон. Яна юзлаб тобутлар Хорижда бўлган сарсон. Тириклай ёнди инсон, Йўлга чиқиб излаб нон. Мотам тут, бу аҳволга Йиғла, эй Ўзбекистон! Эллик икки мусулмон Биттада бўлди қурбон. Дуо қилинг ортидан, Бағишланг, ўқиб Қуръон. Бешак, Аллоҳ - меҳрибон. Дуодан тинмас забон: Шаҳидларга раҳм қил, Бизга сабр бер, Раҳмон!
Куп яшанг жуда зур чикибди. Оллох хаммага сабр берсин!
   
20 янв 14:33:17
FAQAT OLG'A
Bizada skautlik va agentlik tashkilotini yaratish kerak ular yosh iqtidorlarlarni topadi va uzb klublarini va oyinchi murabbiylar huquqini himoya qiladi
   
20 янв 13:43:33
Jahongir
Yaxshi mqola bo'pti! Bizani klublada qachon shunaqa skautlar bo'larkan a!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди
ЖЧ-2018 доирасидаги навбатдаги учрашувда Аргентина Исландияга қарши...  373
ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинида Германия Мексика терма...  195
ЖЧ-2018. Роналдунинг хет-триги испанларни ғалабадан маҳрум қилди ЖЧ-2018. Роналдунинг хет-триги испанларни ғалабадан маҳрум қилди
ЖЧ-2018 “В” гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда Испания ва...  176
ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади
Бразилия ва Швейцария ўртасидаги ЖЧ-2018 1-тур учрашуви 1:1 ҳисобида...  169
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг