UZ

Сўнгги янгиликлар

04:20U-23 Ҳиндистон - Ўзбекистон 0-3  3 04:11Уругвай - Ўзбекистон 3:0  3 03:56Молдова- Франция 1:4  0 03:49Англия - Чехия 5:0  0 03:43Аргентина - Венесуэла 1:3  2 03:08Ўртоқлик ўйини. Аргентина терма жамоаси Венесуэладан 3 та тўп ўтказиб юборди ва мағлубиятга учради  18 02:55Евро-2020 саралаш босқич. Англия 5 та, Франция 4 та гол уриб ғалаба қозонди   14 01:00Olamsport: Элнур ва Маҳмуд тарозидан ўтди, самбочиларимиздан медаллар ва бошқа хабарлар  2 00:19Сане ва Гюндоган ирқчилик қурбонига айланди  8 00:12"Милан" Кессье учун 40 миллион евро сўрамоқда  1 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:45“Интер” клуби “Ювентус” вингери учун баҳсда МЮни доғда қолдирмоқчи  1 23:43Евро-2020 саралаш босқичи. Молдова - Франция ва бошқа ўйинларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг  9 23:29Евро-2020 саралаш босқичи. Португалия - Украина ва Англия - Чехия учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  14 23:28“Қироллик клуби” 17 ёшли футболчи учун 60 млн. сарфламоқчими?  9

Ҳаробадан чиққан миллионер - Тьерри Анри Янгиликлар

Ҳаробадан чиққан миллионер - Тьерри Анри

Теглар :  Тьерри Анри
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиларидан бири Тьерри Анри ҳақида маълумотлар келтирамиз.

Тьерри Даниель Анри (французчасига Thierry Daniel Henry) - франциялик футболчи. Ҳужумчи ва қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаган. Келиб чиқиши - отаси Гваделупедан. Онаси эса Мартиникадан. Ўтмишда ушбу мамлакатлар Франциянинг мустамлакалари бўлган.

51 та гол билан Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. "Арсенал" сафида 175 та гол киритган.
Таниқли футболчи 1977 йилнинг 17 августида Париж атрофидаги Лез-Юли шаҳарчасида туғилган. Оиласи қашшоқ, ҳаробада яшаган. Болалигида ҳам ўзига ўхшаган болалар билан бирга катта бўлган. Айнан улар билан бирга футбол ўйнашни ўрганган. Анрининг онаси унинг таълим олишини истарди. Отаси эса унинг машҳур спортчи бўлишини орзу қиларди. Фарзандида катта истеъдодни кўрган ота уни қўллаб-қувватлашда давом этади. 7 ёшли Тьеррининг жисмоний кўрсаткичлари жуда яхши бўлган ва уни маҳаллий "Лез Юли" футбол жамоасига қабул қилишган. Отаси унинг футбол машғулотларига жиддий эътибор қаратар, диққат билан кузатарди. Ҳаттоки бир сафар унинг футбол ўйинидан сўнг кеч қолгани учун ишидан айрилиб ҳам қолган. Анри кейинчалик болалигида футболни жон дилидан севмаганини, шунчаки отасини хурсанд қилиш мақсадида тўп тепиб юрганини тан олган.


"Монако" 

1990 йилда Тьерри 13 ёшлигида "Монако" скаути назарига тушади. Шундан сўнг клуб академиясига қабул қилинади. 1994 йилда эса клуб билан шартнома имзолайди ва илк бор Франция биринчи лигасида дебют қилади. Ўшанда клуб бош мураббийи Арсен Венгер Анрида чап қанот ярим ҳимоячиси сифатида фойдаланган. Илк мавсумда футболчи 18 маротаба майдонга тушиб, 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Кейинчалик эса уни ҳужум чизиғига ўтказишади. 1996/97 йилда у ўзининг ажойиб ўйинлари эвазига жамоаси билан Франция чемпионлигини қўлга киритади. Унинг истеъдоди албатта Европа грандлари назаридан четда қолмади ва "Реал" вакиллари унга 6 йиллик шартнома таклиф қилишди. Анри ушбу шартномага имзо чекди. Аммо, баъзи сабабларга кўра у шартномани бекор бўлишини истайди. Якунда 100 000 француз франки жарима тўлаган футболчи яна "Монако"да қолади.
Кейинги мавсумда у янада ўсишга эришади. ЕЧЛда дебют қилади. Турнир давомида 7 та гол киритишга муваффақ бўлган. Ўшанда "Монако" ЕЧЛда ярим финалгача етиб борганди. Бу орада терма жамоага жалб қилинди ва ўз юртида бўлиб ўтган ЖЧда ғолибликни қўлга киритди.  Шундан сўнг унинг "совчи"лари янада кўпайганди. Якунда эса у 10,5 миллион фунт эвазига "Ювентус"га кўчиб ўтади.

"Ювентус"

Италиядаги биринчи ва охирги мавсум футболчи учун омадсиз бўлди. 16 та ўйинда майдонга тушган Анри бор йўғи 3 та гол кирита олганди. Шундан сўнг уни трансферга қўйишади ва 1999 йилда у 10 миллион фунт эвазига собиқ мураббийи Арсен Венгернинг олдига - "Арсенал"га кўчиб ўтади.

"Арсенал"

У 1991 йилдан бери "Арсенал"га мухлислик қиларди ва айнан Лондон клубида дунё футболи юлдузига айлана олди. Аввалига барчаси қийин бўлган. У янги жамоаси сафида бир ойдан кўп вақт гол кирита олмаган. Ўша мавсум якунида эса унинг рақиб дарвозаларига киритган голлари сони эса 26 тани ташкил қиларди! Ўша мавсумда "Арсенал" АПЛда иккинчи ўринни эгаллаган, УЕФА кубогида эса финалда "Галатасарой"га имконият бой бериб қўйилганди.



Европа чемпионатидан ғолиб сифатида қайтган футболчи ажойиб формада эди. Киритилган голларнинг камлигига қарамай, футболчи "Арсенал"нинг энг яхши тўпурари ва асосий таркибнинг алмаштириб бўлмас футболчиларидан бири ҳисобланарди. 2001/02 йилги мавсум эса жуда омадли ўтади. "Арсенал" АПЛда ғолиб, Англия Кубоги финалида эса "Челси" 2:0 ҳисобида мағлуб этилади. Ушбу турнирларда футболчи рақиблар дарвозасига 32 та гол киритишга муваффақ бўлган. 12 февраль куни эса у клуб сафидаги 100 голини киритган.

2002/03 йилги мавсум ҳам ёмон ўтмаган. 32та гол ва 23 та голли пас. Ажойиб натижа. Шундай эмасми? Чемпионлик қўлдан бой берилган бўлсада, Англия Кубоги муносиб ҳимоя қилинади. Мавсум давомида тўпурарлар рўйхатини бошқариб борган футбочи сўнгги ўйинлардагина битта гол фарқи билан Руд ван Нистелройга ютқазиб қўйади.

2003/04 йилга мавсумда эса "Арсенал" АПЛда мағлубият нималигини билмасдан чемпионликни қўлга киритган. Қаҳрамонимиз эса Бергамп, Виейра, Пирес каби футболчилари бор "Арсенал"нинг етакчиси ҳисобланарди. ФИФА талқини бўйича йил футболчиси номинациясида Роналдиньодан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритган. 39 та гол билан "Олтин бутса" соҳибига айланган.



2005 йилда жамоадан Виейра кетганидан сўнг Анри "Арсенал" сардорига айланган.

2006/07 йилги мавсум футболчи учун оғирроқ ўтади. Аниқроғи, жароҳатлар Анрига ўз ўйинларини намойиш этишга имкон бермайди.


"Барселона"

2007 йилнинг 25 июнида кутилмаганда футболчининг "Барселона"га ўтаётгани ҳақида расмий хабар чиқади. 24 миллион евро эвазига Каталонияга кўчиб ўтган футболчи "Барса" билан  4 йиллик шартномага имзо чекади. У янги жамоасида ҳам "Арсенал"даги каби 14-рақамни олади. "Барса" сафидаги илк голини 2007 йилнинг 19 сентябрида "Лион"га қарши ЕЧЛ ўйинида киритади. Орадан 10 кун ўтиб эса жамоа сафидаги илк хет-тригини амалга оширади. Ўшанда у учта голни "Леванте" дарвозасига киритганди. Каталониядаги илк мавсумида жамоа 19 та гол билан жамоа тўпурарига айланган.

2008/09 мавсумда эса клуб сафидаги илк совринини қўлга киритади. 2009 йилнинг 13 майида Испания Кубоги финалида "Атлетик" мағлуб этилади. Бироз вақтдан сўнг эса ЕЧЛ ва Примеродаги ғолиблик... Ўша мавсумда Месси - Это'О - Анри учлиги 100 тадан кўп гол киритгандилар. Кейин эса Испания ва УЕФА суперкубоги, клублар ўртасида жаҳон чемпионига айланадилар.

Келаси мавсумда эса у ёш ҳужумчи Педро Родригес билан рақобатлашишига тўғри келади ва 15 тагина ўйинда майдонга тушади. Мавсум сўнгида эса клуб президенти Жоан Лапорта агар футболчи истаса ёзда жамоадан кетиши мумкинлигини маълум қилади.



"Нью-Йорк Ред Буллз"

2010 йилнинг июлида Анри МЛСнинг «Нью-Йорк Ред Буллз» жамоаси билан 4,5 йиллик шартнома имзолади. Жамоа сафидаги дебют 31 июль куни "Динамо"га қарши ўйинга тўғри келган. Илк голини эса 28 августда «Сан-Хосе Эртквейкс» дарвозасига киритди. 16 сентябрь куни эса "Даллас"га қарши ўйинда голни нишонлаётган Анри рақиб посбони Кевин Хартманга жароҳат етказиб қўяди ва аҳлоқ қўмитаси томонидан 2000 доллар жаримага тортилади. 2011 йилнинг мартида эса МЛСдаги танаффус вақтида у ўзи учун қадрдон бўлган "Арсенал" сафида машғулотларда қатнашиб юрди. 2012/13 йилги мавсумда эса ижара асосида "канонирлар" сафида ўйнади. 2013 йилда МЛСда йил ўйинчиси деб топилган. 2014 йилнинг 1 декабрида эса Тьерри Анри футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди. 16 декабрдан бошлаб эса Британиянинг "Sky Sports" телеканалида журналист сифатида ишлашни бошлади.


Терма жамоа

Анри илк маротаба 1997 йилнинг июнь ойида Франция терма жамоаси таркибида дебют қилди. Ўшанда францияликлар Жанубий африкаликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этгандилар. Терма жамоаси билан 1998-йилги ЖЧда, 2000 йилги Европа чемпионатида иштирок этган ва олтин медалларни қўлга киритган.



2006 йилги Германияда бўлиб ўтган Мундиалда эса кумуш медаллар соҳибига айланган. Ўшанда футболчи турнирнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторида бўлганди. Турнирнинг рамзий терма жамоасига киритилган.

Умумий ҳисобда у Франция терма жамоаси сафида 123 та ўйинда майдонга тушган ва 51 та гол уришга муваффақ бўлган.


 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг