Ҳамиджон Актамов: "Насаф"нинг бюджети "Қизилқум"никидан икки баравар, "Бухоро"ники уч бараварга кўп"

Narzulla Saydullayev
10 окт 2016, 11:55
"Қизилқум" клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов жамоа бюджети ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Кўпчилик сизларда пул кўп деб савол беришади. Ҳаммаси ўзига яраша пулни беради. Бизда ошиб тошиб ётгани йўқ. Биз шунчаки ўзимизга тегишли бўлган пулларни тўғри йўналишда ишлатамиз. "Қизилқум"нинг бюджети "Металлург" ва "Олмалиқ" каби клубларнинг бюджетидан 50 фоизга қисқа, бизнинг молиявий ҳолатимиз 16 жамоа орасида ўртача даражада.

"Насаф" ва "Шўртан" каби клубларнинг бюджети бизникидан икки баравар, "Бухоро"ники уч бараварга кўп! Мен барча жамоаларнинг бюджетини 80-90 фоизга биламан. Бизнинг пулларимиз бошқалариникидан анча кам, лекин бунга ҳеч ким ишонмайди", - дейди Ҳамиджон Актамов "Футбол Экспресс" газетасига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia