Ҳамиджон Актамов: “Ҳужумчиларимизга совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти”
17 июн 2016 10:55
Янгиликлар
Ҳамиджон Актамов: “Ҳужумчиларимизга совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти”
Олий лига ўн иккинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан (1:0) сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
- Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Охирги омадсизликлардан кейин бу ғалаба жамоамиз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Аслида пенальтига қадар масалани ўз фойдамизга ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, Вячеслав Шевченко, Самандар Шодмонов, Акмал Рустамовлар қулай вазиятларни ҳавога совуришди.
Афсуски, ҳужумчиларимизга зарур паллада совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти. Бу борада машғулотларда кўпроқ ишлаш лозимга ўхшайди. Олдинда янада жиддий рақиб кутиб турибди. “Локомотив”га қарши бўладиган ўйинда ижобий натижага эришиш учун пухта тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз — мавсум оралиғидаги танаффусга юқори кайфиятда чиқишдир. Бунга йигитларимизнинг куч ва маҳорати етади, деб биламан.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар