UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  0 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  17 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Ҳамид Актамов: “Натижадан кўнглим тўлмади” Янгиликлар

Ҳамид Актамов: “Натижадан кўнглим тўлмади”

“Нефтчи” — “Қизилқум” учрашуви якунига етгач, Навоий футбол клуби ижрочи директори Ҳамид Актамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
—Тақвимга кўра, бу йилги мавсум жамоамиз аъзолари учун бир мунча мураккаб бошланишини аввалдан билардик, — дейди Ҳамид Ғуломович. — Чемпионатни сафарда амалдаги мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби “Бунёдкор”га қарши бошлаш, ўз майдонимизда битта учрашув ўтказиб, сўнгра кетма-кет икки ўйинни сафарда “Пахтакор” ва “Нефтчи”га қарши ўтказиш осон эмас, албатта.

—Шунга қарамай, биз бу мураккабликларга йигитларимизни тайёрлай олганимиздан хурсандман. Фарғонага фақат ғалаба иштиёқида ташриф буюргандик. Афсуски, футбол майдони ҳолатининг яхши эмаслиги ўзимиз кутган ўйинни намойиш қилишимизга йўл бермади. Жамоамиз таркибида бугун Элдор Бойматовнинг майдонга тушмаганлиги ҳам сезилди.

—Умуман олганда, жамоамиз аъзоларининг ўйинидан кўнглим тўлди. Бироқ натижадан қониқмадим. Тўғри, ҳакамлар ишига баҳо бермоқчи эмасману, аммо айрим вазиятларда уларга бироз холислик етишмагандек кўринди.

—Ўз навбатида “Нефтчи” мухлисларининг фаолликларига ҳавасим келди. Қолаверса, бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ Навоийдан водийга ташриф буюрган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Кейинги учрашувларда уларни ўзимизнинг чиройли ўйинимиз ва ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, албатта. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика