Ҳакимига учта суперклуб қизиқиш билдирмоқда
31 окт 2024 22:25
Янгиликлар
Ҳакимига учта суперклуб қизиқиш билдирмоқда
ПСЖнинг ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига бир қанча нуфузли клублар қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабар беришича, 25 ёшли футболчини “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Реал”нинг кузатмоқда.
Қайд этиш жоиз, Трент Александер-Арнольд жамоадан кетган тақдирда “Ливерпуль” ўнг қанот ҳимоячиси қидиради. Миш-мишларга кўра, Трент "Реал"га йўл олиши мумкин. Агар у билан шартнома имзоламаса, мадридликлар Ҳакимини қўлга киритишга уриниб кўради.
Ҳакимининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар