Ҳакамлар Жаҳон чемпионатида GoalControl ва махсус сепувчи бўёқ олишади

Tolibjon Qosimov
9 июн 2014, 16:26
Бразилиядаги Жаҳон чемпионатида баъзи бир янгиликларни қўллаш режалаштирилган.
Демак, ҳакамлар тўпни чизиқдан ўтган ёки ўтмагани кўрсатувчи махсус GoalControl ускунаси билан қуролланиб олишади.

Бунга қўшимча махсус сепувчи бўёқ берилади ва у ёрдамида жарима тўпи тепиладиган жой ва жонли девор турадиган жойлар белгиланади. Футболчилар янги технология асосида тайёрланган “Brazuca” тўпидан фойдаланишади.

Футбол майдонидан ташқари янгиликларга келадиган бўлсак, Бразилия полициячиларига секундига 400 кишининг юзини текшира оладиган махсус кўзойнаклар берилади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›