UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  8 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  6 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  41 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Ҳакамлар йиғини: Талабларни топширганлар кўп, йиқилганлар ҳам бор Янгиликлар

Ҳакамлар йиғини: Талабларни топширганлар кўп, йиқилганлар ҳам бор

Айни пайтда пойтахтдаги “Чиғатой” спорт базасида ҳакамларнинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

22 январдан бошланган мазкур йиғинда 10 нафар Рефери ва 21 нафар Рефери ассистентлари, жами 31 нафар ҳакам иштирок этмоқда. Александр Попов, Арслон Хотамов, Марат Исмоилов каби шу соҳанинг тажрибали мутахассислари амалий ва назарий машғулотлар олиб боришяпти. Турли даражадаги  тест синовларини эса пляж футболи бўйича ФИФА Рефериси Бахтиёр Намозов ҳамда енгил атлетикачилар Радик Хуббиев ва Юлия Тарасова қабул қилмоқда.


Ўтган ҳафтада якунланган ва 35 нафар ҳакам иштирок этган йиғинда биргина қашқадарёлик Зуфар Элибоев назарий синовлардан ўта олмаганди, унга февраль ойида ташкиллаштириладиган навбатдаги йиғинлардан бирида ўз омадини синаб кўриш учун яна бир имконият бериладиган бўлди. Шунингдек, ўтган сафар синовларни муваффақиятли топшира олмаган Вадим Агишев (Тошкент) ва Игорь Гормашев (Тошкент)га ҳам бу гал қайта синовларни топширишга рухсат берилди. Аксинча, ўтган йиғинда барча синовларни муваффақиятли топширган ҳакамлардан уч нафари – Равшан Абдувоҳидов (Қарши), Бахтиёр Юлчараев (Сирдарё) ва Дмитрий Клепиков (Тошкент) бу галги йиғинда ҳам иштирок этишни лозим топишди.

 
Аслида  ЎФФ қошидаги Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ҳакамларни профессионал даражада шакллантириш, ўз устиларида тинимсиз шуғулланиб боришлари учун кўп хайрли ишларни амалга оширяпти. Шулардан бири ўқув-машғулот йиғинларида қатнашган ва қисқа муддат ичида зарурий талабларни бажара олмаган ҳакамларга имтиҳонларга янада пухта тайёргарлик кўриб, қайта топшириш, хато ва камчиликларини тўғрилаш учун имконият яратяпти. Қолаверса, йиғинларда қатнашган, талабларни бажарган ҳакамларни ҳам эътиборсиз қолдирмай, ҳар ойда жисмоний ҳолатини текшириш, бўйи ва оғирлигини назорат қилиб бориш мақсадида назорат ишларини олиб боришни йўлга қўйган. Шунингдек, талабларни қабул қилувчилар аввалгидек қўлида секундамер, байроқчалар ва яна нималардандир фойдаланмаяпти, барча ишларни техника бажаряпти. Айтайлик, 30 метга югуриш натижаларини электрон дарвоза, ФИФА тести - 75х25 тест синовини ФИФАдан тақдим этилган юқори интенсив интервал тест мосламаси қабул қилмоқда. Бунда ким нимага қодир бўлса шунинг ўзи акс эттирилади. Масалага мисоллар билан ёндошамиз. Ўз даврида тажрибали ҳакамларнинг етакчиларидан ҳисобланган Сардор Нажафалиев, Гали Имамов каби ҳакамларимиз вақт ўтган сари жисмоний тайёргарликларидан нолий бошлашган, бироқ назарий имтиҳонларни бешга топширар, жисмоний талабларни ҳам ... барибир бажаришарди. Имтиҳон қабул қилувчиларнинг қўлидаги секундамерлари уларнинг вазиятларидан келиб чиқиб натижа кўрсатарди. Бундай пайтларда нафақат ўзимиздаги, балки ОФКдаги масъуллар ҳам кўриб кўрмаганга олишарди. Сабаби, тажрибали ҳакамларга Ўзбекистондан ташқари Осиёда ҳам талаб катта эди-да. Ҳозирчи, барчаси бошқача, профессионал тарзда...


22 январда бошланган йиғиннинг дастлабки кунида ҳакамлар жисмоний синовлардан ўтишди. Тошкентлик Игорь Гормашев ва наманганлик Музаффар Маматхонов қисқа масофага (40 м) югуриш талабларини бажара олишмади. Уларга навбатдаги йиғинларда имконият бериш-бермаслик эса йиғиннинг сўнги кунигача давом этадиган назарий билимларига боғлиқ.

Йиғинда иштирок этаётган ҳакамлар:

Реферилар

Равшан Абдувоҳидов           (Қашқадарё)
Бахтиёр Юлчараев               (Сирдарё)
Дмитрий Клепиков               (Тошкент)
Вадим Агишев                      (Тошкент)
Музаффар Файзуллаев         (Жиззах)
Караматулло Ҳасанов          (Тошкент в.)
Музаффар Маматхонов        (Наманган)
Даврон Акмалов                   (Тошкент)
Игорь Гормашев                  (Тошкент)
Абдурашид Худойберганов (Тошкент)
Рефери ассистентлари
Сардор Нишонбоев              (Тошкент)
Жалолдин Ҳусниддинов       (Тошкент)
Отабек Қосимов                    (Тошкент)
Абдуллахўжа Саидов           (Тошкент в.)
Рахматжон Тўйчихонов       (Тошкент в.)
Адҳамжон Суннатов             (Сирдарё)
Дамир Искандеров               (ҚҚР)
Асқарбай Арзибеков            (ҚҚР)
Абдуҳамид Жабборов          (Наманган)
Феруз Достонов                    (Жиззах)
Маҳмуд Турдиев                   (Жиззах)
Амал Султонов                     (Навоий)
Жасур Рустамов                    (Навоий)
Фарҳод Усмонов                   (Қашқадарё)
Элнур Дониёров                   (Қашқадарё)
Аброр Жўрахонов                (Андижон)
Ҳаётбек Зулунов                   (Андижон)
Жаҳонгир Абдураззоқов      (Тошкент)
Бекзод Худойберганов         (Тошкент)
Хушнудбек Отамуродов      (Хоразм)
Дилшодбек Жуманиёзов      (Хоразм)
 
Реферилар ҳақида гап кетганда, М.Файзуллаев, К.Ҳасанов, М.Маматхонов ва А.Худойберганов 2018 йилги мавсумда илк бор бош ҳакам сифатида фаолият кўрсатишга тавсия этилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика